Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Где открыть банковскую карту «НUMO» – читайте на buxgalter.uzНалоговые льготы позволяют увеличить туристический поток – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ на требование, если предприятие перешло на уплату НДС с февраля и есть авансы – читайте на buxgalter.uz

«GM Uzbekistan» хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун сўров ўтказади

27.01.2017

«GM Uzbekistan» компанияси 25 январдан 3 февралга қадар онлайн-сўров ўтказади. Бундан кўзланган мақсад – муаммоларни бартараф этиш учун таклифлар, шунингдек  маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича тавсиялар олиш ҳисобланади.

Компания барча хоҳловчиларни сўровда фаол иштирок этишга таклиф қилади. Респондентга махсус ишлаб чиқилган шаклларда (ўзбек ва рус тилларида) муаммоли масалаларни кўрсатиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини киритиш таклиф қилинади.

 

“Биз учун ҳар бир истеъмолчининг фикри муҳим. Сиздан муаммоли масалаларни, фикр ва мулоҳазаларни максимал равишда аниқ ва мухтасар баён қилишингизни сўраймиз”- дейилади «GM Uzbekistan» АЖ хабарида.

 

Келиб тушган фикр-мулоҳаза ва таклифларни таҳлил қилгандан сўнг, компания ўз фаолиятини янада такомиллаштириш  бўйича таъсирчан режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни режалаштираётир.