Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Можно ли применить льготы к матпомощи совместителя Утверждены формы статотчетности на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть II Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ 8 главных НПА для фермерских хозяйств в 2021 году 7 важных нововведений в проекте НПА о теневой экономике Льготы по НДС привязали к ИКПУ

«Гранд Мир» меҳмонхонасининг «ер» масаласи суд томонидан қандай ҳал этилди

08.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси келажакка бўлган ишончни орттиради: ҳаммаси инсонлар манфаатларини кўзлаб, улар фаровон ҳаёт кечиришлари учун қилинмоқда. Ислоҳотлар доирасида ишлаб чиқилган барча дастурлар ижтимоий муҳитни ҳамда инсонларнинг моддий аҳволини яхшилашга хизмат қилади. Шу билан бирга Президент томонидан «мустақил ва кучли суд ҳокимияти инсон ҳуқуқларини таъминлаш, демократия ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашда асосий омили ҳисобланади» деб таъкидлаб ўтилди. Шавкат Миромонович ҳозирги пайтда мазкур йўналишда жиддий амалий ишлар олиб борилаётганлигига чин дилдан ишонч билдирди. Лекин бу эзгу ишлар инсонларга етиб боргунига қадар жойлардаги ҳокимият органлари, шу жумладан судлар томонидан қанчадан-қанча номақбулчиликлар қилиниши мумкинлигини билиб бўлмайди.

 

Юридик шахсларга ер участкаларининг тақсимланиши ҳамда шаҳардаги шохобча қурилишлари мамлакатимиз раҳбари томонидан белгиланган мақсадларга эришишга путур етказилаётганлигига яққол мисол бўла олади.

 

Тошкентнинг марказидаги «Гранд Мир» меҳмонхонасида яқинда қурилиш ишлари бошланади. Бу ишлар яқин атрофда жойлашган уйлардаги аҳоли фойдасини кўзлаб қилинса яхши бўларди... Бироқ қурилиш турар жойлар ва болалар боғчасига хавф туғдириши мумкин бўлган даражада яқин масофа амалга оширилиши режалаштирилган. Қурувчи «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖ ер ости гаражлари бўлган иккита 9 қаватли уй қурилиши режалаштирилганлигини яширмаяпти. Болалар боғчаси ва турар жойларга хавф туғдирмасдан яқин масофада 2 та баланд бинонинг сейсмофундаменти қўйилиши мумкинлигига баҳо бермаймиз, бу саволга мутахассислар жавоб бергани маъқул. Бундай қурилиш ишлари учун рухсатнома қандай расмийлаштирилганига қизиқиб кўрамиз.

 

Туташ уйларда яшовчилардан тузилган ташаббускор гуруҳ фақат судда танишишга муваффақ бўлган ҳужжатлардан кўриниб турибдики, қурувчи квартира эгаларидан сотиб олган иккита эски 2 қаватли турар жой коттежини реконструкция қилишга ва қайта профиллашга рухсат олган. Уларни сотиб олиб, иккала бинони ҳам нотурар жой фондига ўтказган. Рухсатнома реконструкция қилишга берилганлигига қарамай, у ушбу биноларни бузиб ташлаган. Бу қурувчи томонидан йўл қўйилган биринчи ҳуқуқбузарлик бўлган, лекин суд буни эътиборга олмаган.

 

Яна ҳозир амал қилаётган қурилиш стандартларида (2.07.01-03-сон ШНК 21.1-б.) шундай дейилган: «Кўп қаватли уйлар ўртасидаги микрорайонларда турли мўлжалдаги объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бундан махсус иншоотлар (болалар учун ўйин майдончалари, спорт майдончалари, кирларни қуритиш учун майдончалар, автомобилларни вақтинчалик қўйиш жойлари) мустасно». Бизнинг ҳолатда айнан ўйин майдончалари ва яшил зона шубҳали қурилиш остида қолиб кетган. Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашни таъминлаш шаҳарсозлик соҳасидаги жамоат манфаатлари ҳисобланиши ёддан чиқарилган. Бу иккинчи ҳуқуқбузарлик бўлган, лекин суд бунга ҳам эътибор қаратмаган.

 

Қурувчи «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖ ер участкаси ажратилиши тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмаганлиги маълум бўлган. Бироқ «Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда ушбу корхонага кадастр иши берилган, ундан кўриниб турибдики, жамиятга фойдаланиш ҳуқуқи бўйича берилган, майдони 3 000 кв.м бўлган ер участкаси якка тартибдаги кадастр рақами берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилган. Кадастрга асосан қурувчи илгари умумий фойдаланишда бўлган ер участкасини тўсиқлар билан ўраб олган.

 

Кейинчалик бир қатор асосланмаган ишлар амалга оширилганлиги кўрсатилган.

 

Давлат кадастр корхонаси 3.03.2021 йилда низоли кадастрга ўзгартиришлар киритган. Ўзгаришлар ушбу ер участкасида жойлашган биноларнинг давлат рўйхатидан чиқарилишидан иборат бўлган. Шунингдек ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар ҳам ўзгартирилган, айнан –  кадастрдан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳақидаги сўзлар ҳамда қурувчида ушбу ҳуқуқни пайдо қилган асослар чиқариб ташланган. Кадастр ишига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖда ер участкасига ҳеч қандай ҳуқуқ мавжуд эмас. Демак, «Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонасида қурувчида ер участкасига бирор-бир ҳуқуқ пайдо бўлиши учун ҳужжатлар билан тасдиқланган асос топилмаган.

 

Суднинг қарорида кўрсатилишича, айни пайтда майдони 3 000 кв.м бўлган ер участкаси Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан тузатиш киритилган ва тасдиқланган ер участкалари чегарасига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қурувчи номига рўйхатдан ўтказилган. Суднинг бундай хулосаси кадастр бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ келмаяпти.

 

Суд ўз қарорида аввалбошдан «MASTER BULDING CAPITAL» МЧЖга ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ноқонуний рўйхатдан ўтказилганлиги далилини баҳоламаган.

 

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳужжатларидан кўриниб турибдики, низоли ер участкасига эгалик ҳуқуқ 2021 йилга қадар умуман белгиланмаган. На ЖЭУ-90, на кейинчалик унинг ўрнини эгаллаган УМШ уларга ер участкаси бириктирилиши тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмаганлар. Агар УМШга ер участкаси бириктирилганда ҳам, у 2 та низоли уйнинг эмас, балки ширкатга кирган жами 20 та уйнинг умумий фойдаланишидаги ер участкаси ҳисобланган бўларди.

 

Қонун ҳужжатларида белгиланишича, бириктирилган ер участкаларидаги ерларда капитал қурилишни амалга ошириш ҳамда бу ерларни бошқа корхоналарга ижарага беришга фақат Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан йўл қўйилади.

 

Хусусан, ер участкаси ХУМШга доимий фойдаланишга берилган бўлса, демак, у мақсадли фойдаланишга берилган ҳисобланади – фақат уй-жой мулкдорлари ширкатига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бўлади. Агар бу ер участкасида капитал қурилиш ёки уни тижорат мақсадлари учун фойдаланишга бошқа корхоналарга бериш режалаштирилаётган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини сотиш ёки ижарага бериш тўғрисидаги қарори бўлиши лозим.

 

Суд бундай қарор қабул қилиниши мумкин эмаслигигига эътибор қаратмади, ва Қурилиш бош бошқармаси томонидан хусусий фирма туширган топографик тасвир асосида тайёрланган ер участкасининг топографик режасини тасдиқлаш ва унга тузатиш киритишга берилган рухсатномасини асос қилиб кўрсатди. Афтидан, бу суд ноу-хаусига ўхшайди, сабаби бундай рухсатнома юридик шахсда ер участкасига бўлган доимий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши учун асос ҳисобланиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.

 

«Тошшаҳарлойиҳа» АЖ лойиҳалаш институти ушбу масалада суднинг фикрини маъқулламади ҳамда ушбу ер участкасининг бош режасини ишлаб чиқмаганлигини ва қурилишни лойиҳалаштириш билан шуғулланмаганлигини маълум қилди, чунки шаҳар ҳокимининг ер участкасини сотиш тўғрисидаги қарорисиз бундай объектларни қуриш тақиқланади. Бунинг устига ер участкасига бўлган ҳуқуқ ушбу ер участкаси давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бунда топографик режани тузатиш ва тасдиқлаш эмас, балки давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори, ижара, олди-сотди шартномалари асос ҳисобланади.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, суднинг қарорида ишнинг моҳияти бўйича масалани баён этиб, ариза берувчи арз қилган талабларнинг рад этилишига ариза беришнинг белгиланган 3 ойлик муддати ўтказиб юборилганлиги асос қилиб кўрсатилади. Кўриниб турибдики, бошқа асослар бўлмаган.

 

Бунда биринчи марта ариза белгиланган муддат бузилмаган ҳолда берилганлиги умуман эътиборга олинмаган, бироқ адвокатлар COVID-19 касаллигига чалинганлиги туфайли суд мажлисига кела олишмаган, бу ҳақда маълумотномалар тақдим этилган. Бироқ ишни кўриб чиқиш адвокатлар тузалгунига қадар қолдирилишига барча асослар мавжуд бўлганлигига қарамай, уйда яшовчиларнинг ташаббускор гуруҳи аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилган. Суд ноқонуний тарзда аризани кўриб чиқмасдан қолдирган бўлса, қайта ариза берилганда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш мумкин бўлган. Бироқ бундай қилинмаган. Суд вазиятдан чиқиш йўлини топгандек ушбу асосни маҳкам тутган, сабаби унда бошқа асослар бўлмаган.

 

Бироқ судга бу ҳам камлик қилган кўринадик шекилли, умумий йиғилишда судда вакиллик қилиш ва ушбу масала юзасидан бошқа инстанцияларда иштирок этиш учун сайланган яқин атрофдаги уйларда яшовчиларнинг ташаббускор гуруҳини «манфаатдор бўлмаган тараф» деб ҳисоблаган. Суд Шаҳарсозлик кодексидаги нормаларни ҳам инобатга олмаган, ушбу нормаларда қуйидагилар келтирилган: фуқаролар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, агар шаҳарсозлик фаолияти уларнинг манфаатларига даҳл қилган тақдирда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ёки фойдаланишга топшириш тўғрисидаги қарорларни маъмурий ёки суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақлидирлар» (Шаҳарсозлик кодексининг 10-м.).

 

Президент томонидан «айрим раҳбарларнинг лоқайдлиги ёки тамагирлиги туфайли турар жой массивларида одамлар сайр қилиши, спорт билан шуғулланиши, тоза ҳавода дам олиши учун очиқ майдон қолмаётганлигига» бежиз эътибор қаратилмаган. «Гранд Мир» меҳмонхонасида юзага келган вазият Президент сўзларининг тасдиғи бўлди. Оддий одамларнинг манфаатлари, улар яшайдиган уйларда қулайликлар яратиш кераклиги ҳисобга олинмаяпти ва уйга туташ яшил ҳудудлар сотилмоқда. Ҳаммаси инсон манфаатлари учун эмас, балки мўмай даромад учун қилинаётганлиги ошкор бўлмоқда.

 

Элеонора МАЗУРОВА,

«Норма» нинг юридик масалалар бўйича эксперти, адвокат,

Карина ПАНКРАТОВА,

ташаббускор гуруҳ аъзоси.