Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Гул дўкони фойда келтириши учун нима қилиш керак

11.04.2018

Савдогарлар орасида шундай гап юради: «Янги дўкон очилаётганида, у янги мижозларни жалб этмайди, балки бошқа тадбиркорлар мижозларининг бир қисмини ўзига тортиб олади». Шу боис ҳам янги очиладиган дўконларнинг аксарияти ўзини ўзи қоплаш учунгина ишлайди. Даромад олишни бошлаш учун эса бозорда аллақачон муваффақият билан ишлаётган рақиблардан тубдан ажралиб туриш йўлларини излаш керак.

Келинг, гул дўконларини бир таҳлил этиб кўрайлик. Ҳозирда мамлакатимиздаги қуйидаги турдаги гул дўконлари фаолият юритмоқда:

 

Савдо жойининг тури

Қисқа таърифи

Кичик павильонлар, раста тарзидаги  гул сотиш жойлари

  • Кичик пул айланмаси;
  • Арзон нархлар;
  • Минимал ассортимент ва бир-бирига ўхшаш товарлар.

Хулоса: асосан ўзини ўзи қоплаш учун ишлайди, фақат мавсум пайтларида мўмайгина даромад олиши мумкин.

 

Унча катта бўлмаган гул дўконлари, асосан савдо дўконлари ёнида, гавжум кўчаларда жойлашган

  • Ўрта ва катта пул айланмаси;
  • Ўртача нархлар;
  • Ассортимент харидорларнинг талабига боғлиқ, гуллардан ташқари қўшимча товарлар – тувакдаги гуллар, сувенирлар, откриткалар, ўйинчоқлар сотилади.

Хулоса: жойлашиш жойи тўғри танланса, товар ассортименти кенг бўлса, яхшигина даромад олиш мумкин.

 

Гул бутиклари ёки салонлари

  • Юқори нарх ҳисобига катта пул айланмаси;
  • Дизайнерлик ишланмалари асосидаги букетлар ва эксклюзив сувенирлар, безаклар тарзидаги қўшимча товарлар.

Хулоса: шаҳарда талаб етарли бўлган тақдирда тез фурсатда ўзини ўзи қоплайди ва даромадга киради.

 

Афзал жиҳатлари:

  • Бизнес катта маблағ талаб этмайди.
  • Каттагина устама ҳақ қўйиладиган бизнес турларидан бири саналади.

 

Камчиликлари:

  • Товарнинг муддати тез тугайди.
  • Яроқсиз маҳсулотни ташлаб юборишга тўғри келади.
  • Бизнес мавсумий тусга эга: байрам ва тантаналардагина талаб юқори бўлади.

 

Рўйхатдан ўтиш, ижара ва жиҳозлар

Гул дўкони очиш учун қандай мулк шаклини танлаган маъқул? Кичик павильон ёки ихчамгина гул дўкони очиш учун якка тартибдаги тадбиркор тарзида рўйхатдан ўтган афзал. Бунинг учун “ягона дарча” марказларига мурожаат этилади. Рўйхатдан ўтиш узоқ вақт талаб этмайди.

 

Йирик гул бутиклари учун эса фирма ташкил этиб, фаолиятни бошлаган маъқул. Чунки одатда ушбу турдаги ташкилотларга фирмалардан катта ҳажмли буюртмалар кўплаб тушади. Будай мижозлар эса одатда пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоб қилишади.

 

Дўконнинг қандай турга мансублигидан келиб чиққан ҳолда бинонинг майдони танланади. Улар тахминан қуйидагича бўлгани маъқул:

 

Дўкон тури

Майдони, кв.м.

 

Кичик павильонлар, раста тарзидаги  гул сотиш жойлари

20-30

 

Унча катта бўлмаган гул дўконлари, асосан савдо дўконлари ёнида, гавжум кўчаларда жойлашган

30-60

 

Гул бутиклари ёки салонлари

60 ва ундан ортиқ

 

 

Танлаган жойингиз – бизнесингиз муваффақиятининг калити эканини унутманг. Ҳар томонлама қулай жой топиш осон иш эмас албатта. Кичикроқ гул дўкони ва расталари учун бозор атрофлари, супермаркетлар тевараги мос келиши шубҳасиз.

 

Одамлар серқатнов ва шаҳар марказларидаги жойларнинг ижараси жуда қиммат баҳоланади. Аммо Сиз йирик дўкон очишни режалаштирган бўлсангиз, айнан шаҳар марказини танлаган афзал. Ундан ташқари, бундай дўконлар учун мутахассислар танлаш масаласига эътибор билан ёндашиш керак. Дизайнерлик қобилияти юқори бўлган флористларни ишга олган маъқул. Улар тайёрлаб берган букетли композициялар мижозларга ёқса, улар доимий харидорингизга айланади.

 

Гул дўкони учун қуйидаги жиҳозлар керак бўлади:

  • иш столлари;
  • алоҳида гул ва композицияларнинг яхши сақланишини таъминловчи витрина ва совуткичлар;
  • қўшимча товарлар ёки тайёр композицияларни сақлаш учун токча ва пештахталар;
  • композиция ясовчи флористлар учун асбоб-ускуналар – қисқич, тоққайчи, гулқайчи.

 

Ассортимент – ярим муваффақият!

Ассортимент – ҳар қандай бизнес учун афзаллик саналади. Фақатгина кесилган гулларни сотиш катта даромад келтирмайди. Шу сабабли танловни ранг-баранглаштириш зарур. Истеъмолчилар орасида янги узилган гулларни севувчилар анча топилади.

 

Гултувакларнинг ўзида яратилган композициялардан ташқари, қуритилган оригинал букетларни ҳам чиройли букетлар тарзида ёки рамкаларга солиб, сотиш мумкин.

 

Гулларни безаш учун майда-чуйдалар:

  • букетлар учун безаклар (тасмалар, ялтироқ қоғоз, декоратив капалаклар, хонқизи, ялтироқ тангачалар ва бошқалар);
  • турли шаклдаги ва катталикдаги кашпо, яъни гултувак солиб ќўйиладиган безакли вазалар;
  • мрамордан, гипсдан, пластикдан ишланган жажжи ҳайкалчалар (гултуваклардаги ўсимликлар у билан безатилади);
  • ўйинчоқлар, откриткалар, сувенирлар.

 

Кесилган гуллар қисқа муддатли товар, уларни узоғи билан 20 кунгача сақлаш мумкин. Шу муддат ичида гулларни сотиб улгуришингиз керак бўлади. Энг кўп сотиладиган гул бу атиргулдир. Барча турдаги гул букетлари учун асосан кесилган табиий гуллар ва ҳар хил турдаги ўсимлик баргларидан фойдаланилади. Гулларга бўлган талаб фаслларга ва байрам кунларига қараб ўзгариб туради.

 

Дўкон очиш учун тайёргарлик ишлари тугаганидан кейин реклама ҳамда чегирмалар тизимини ўйлаб чиқиш мумкин.

 

Реклама – бу харажатларнинг бир қисми, холос. Бизнеснинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда унга пул сарфланади. Йирик дўконлар ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиб, уларни юритиш учун ходим ёллашлари, бу ишни реклама компанияларига ишониб топширишлари ёки ўзлари буни амалга ошираверишлари мумкин. Бундан ташқари, телевидение, радио орқали рекламалар ҳам нисбатан қимматроқ бўлса-да, самаралидир.

 

Бундан ташқари, брендни оммалаштириш устида ҳам бош қотиришга тўғри келади. Бренд ва дўкон тарғиботигина харидорлар сонини ошира олади. Тез-тез ўтказиб туриладиган турли акциялар эса бизнеснинг фақат гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилади!

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах