Адлия вазири Русланбек Давлетов адлия органларининг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида бу ҳақда сўз юритди. Мисол учун, вазирлик томонидан 155 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу қаторда 32 қонунлар лойиҳалари тайёрланган. “Телеграм” мессенжеридаги “Ҳуқуқий ахборот” канали 50 мингдан зиёд обуначиларга эга.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ҳалол ишламаётган адлия ходимларига мажбурийлик принципи қўлланилади
Ҳалол ишламаётган адлия ходимларига мажбурийлик принципи қўлланилади
31.01.2018
Мажлисда фуқароларга бевосита хизмат кўрсатадиган нотариат соҳасида йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар эътибор марказида бўлди.
Нотариат аҳолидан энг кўп эътироз тушаётган соҳа экани таъкидланди. Фуқаролар билан ишлашда ҳанузгача қўпол муомалада бўлиш, уларни сарсон қилиш, кўрсатилган хизматлар учун ортиқча пул маблағларининг ундирилиши ҳолатлари муроса қилиб бўлмайдиган ҳолат.
“Ўзимизга савол бериб кўрайлик, фаолиятимизга четдан баҳо берайлик. Шунда ҳаммаси ойдек равшан бўлади. Қачон халққа яқинлашамиз? Нима қилсак халқ бизга ишонади?”, дея вазирлик ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали мажлисда иштирок этаётган ҳудудий адлия органлари раҳбарларига мурожаат қилди вазир.
Нотариал идораларда ўтказилаётган рейдларда нотариусларнинг ишга сурункали равишда кеч келиши маълум бўлмоқда. Бу фуқароларнинг узоқ кутиб қолиши, иши вақтида битмаслигига ва табиийки, норозилигига сабаб бўлган. Айрим адлия органларида нотариус ахборот тизимлари талаб даражасида юритилмаган. Тақиқ олиб ташланган ҳолатлар тизимга вақтида киритилмаган. Бу фуқароларнинг мулкини эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилади.
Ўзбекистонда бугунги кунда 704 нафар нотариус фаолият юритмоқда. Ўтган йили улар 5 мингтадан ортиқ сайёр нотариал ҳаракатларларни амалга оширишди. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўз ишини ўз вақтида виждонан адо этяптими? Тўғри, ўз ишини пухта биладиган, вазифасига виждонан ёндашиб, фидокорона хизмат қиладиган нотариуслар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ уларнинг айримлари ўзлари учун қоидалар яратиб, ихтисослашиб олишган. Бири фақат мерос, яна бири фақат гаров билан боғлиқ ҳаракатларни расмийлаштирган. Кўпчилиги ипотека кредитига доир шартномани тасдиқлашни асоссиз равишда рад этмоқда. Аммо улар бунга мутлақо ҳақсиз. Нотариус давлат нотариал идорасига келган фуқарога бир хил ёндашув асосида бир хил хизмат кўрсатиши керак.
Мана шундай қонунга зид ҳаракатлари туфайли мамлакат бўйича 229 нафар нотариат ходимларига нисбатан кескин чора кўрилган, шу сабабли 50 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Тошкент шаҳрида эса кейинги 4 ойда 26 нафар нотариус интизомий жавобгарликка тортилган, 3 нафари ишдан бўшатилган.
“Фуқароларга хизмат кўрсатишни рад этадиган, уларни хафа қиладиган нотариусдан кўра ўша жой вакант бўлгани маъқул”, деб таъкидлаб ўтди вазир.
Адлия тизимидан норози бўлаётган фуқаролар кўплиги сабаб тизим ходимларидан қонун доирасида ишлаш билан бирга маданият билан хизмат кўрсатиш талаби қўйилаётган бўлишига қарамай бундан ўзига тўғри хулоса чиқараётган ходимлар жуда озлиги таассуф билан қайд этилди. Айримлар интизомий жазо чоралари қўлланилганига қарамай инсофга келмаган.
Вазир қайд этганидек, 2018 йилда янгича иш олиб борилади. Фуқароларга хизмат кўрсатишда қўйилаётган талабларни бажармайдиган, яъни ҳалол ишламайдиган ходимларга мажбурийлик принципи қўлланилади. Кимда ким бунга амал қилмаса у билан бутунлай хайрлашишга тўғри келади.
Алам АКОБИРОВ
Читайте в свежих номерах
- Что делать, если налоговики приостановили возможность оформлять ЭСФ
- Как подготовить трансформационную модель по составлению финотчетности по МСФО
- Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов
- Договор подписки–2025
- Какая ответственность предусмотрена за нарушения в сфере импорта