Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чем грозит сдача нулевого отчета по НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен успеть бухгалтер до 25 апреля – buxgalter.uz напоминаетБухгалтерам регулярно приходится отвечать на присланные им требования от налоговых органов. Buxgalter.uz решил помочь – мы начинаем публиковать типовые ответы на часто встречающиеся «Талабнома»К чему должен быть готов главбух, если НДС у него отрицательный – читайте на buxgalter.uz

Халқаро экспертлар банклар тўғрисидаги қонунни янгилашда иштирок этмоқдалар

15.02.2019

Читать на русском языке

13-14 февраль кунлари Марказий банкда янги таҳрирдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Ушбу лойиҳа Жаҳон банки ва Марказий банк ҳамкорлигида Базель самарали банк назорати принципларини ҳамда энг яхши халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.  

 

Унда амалдаги банкларга оид қонун ҳужжатларидан кескин фарқ қилувчи ўзгартиришларни киритиш назарда тутилган. Хусусан, регулятор ваколатларини кучайтириш, инвесторларнинг тегишли комплаенс-текширувига нисбатан талабларни ошириш (бу ерга қаранг), асосланган мулоҳазаларни ҳамда рискка асосланган назоратни амалга оширишда олдиндан таъсир чораларини қўллаш каби янгиланишлар эътиборга олинган. 

 

Қонун лойиҳасининг муҳокамасида Жаҳон банки, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги экспертлари иштирок этди.