Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилгача ортиқча ҳужжатларсиз алмаштирилади

12.03.2019

Читать на русском языке

Бунинг учун илгариги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги – талон билан бирга) ва паспорт зарур бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини 2020 йил 31 декабрга қадар янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш зарур. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2017 йилдаги 116-сон қарорида белгиланган. Худди шу ҳужжатда алмаштириш учун паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унга талонни тақдим этиш ёзилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарори билан ҳайдовчилик гувоҳномаси беришни ҳам тартибга солувчи Низом тасдиқланган. Унда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши зарурлиги айтилган.

 

Бу келишмовчиликлар ҳам ҳайдовчиларни, ҳам ҳужжатларни алмаштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар ходимларини эсанкиратиб қўйди. 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарори қабул қилиниши билан ҳужжатлар бир-бирига мувофиқ келтирилди.

 

Шу тариқа, 2020 йилнинг охиригача ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда, қуйидагиларни сўраб олиш тақиқланади:

  • ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
  • ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ЙҲХБ тасдиқномаси;
  • тиббий маълумотнома;
  • транспорт воситасини 12 ой давомида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида,  ЯИДХП орқали, Давлат хизматлари агентлигининг хабарига кўра эса, ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш туманлараро бўлинмаларида ҳам ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда алмаштириш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_