Халқ хўжалиги тармоқлари умумтаснифлагичи (ХХТУТ)нинг ўрнини Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) эгаллайди. Шундай қилиб, 1.01.2017 йилдан Кичик бизнес субъектларига мансуб ташкилотлар таснифлагичи кучга кирди, у бўйича ХХТУТ ўрнига ИФУТ қўлланилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ХХТУТ ва ИФУТ: ҳужжатда қайси кодни кўрсатиш керак?
ХХТУТ ва ИФУТ: ҳужжатда қайси кодни кўрсатиш керак?
14.02.2017
Ушбу масала юзасидан “Налоговые и таможенные вести” таҳририятига кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Масалан, энди шартнома тарафлари реквизитларида ИФУТ кодларини кўрсатиш керакми-йўқми деган савол очиқлигича қолмоқда. Негаки ҳисобварақ-фактура бланкаси ҳалигача ИФУТ эмас, балки ХХТУТ кодини кўрсатишни талаб этмоқда. Бу тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Асосийси, ҳар эҳтимолга қарши барча кодларни кўрсатиш истагини уйғотмоқда. Ҳисоботлар борасида ҳам шу масала кўндаланг турибди: қайси ҳужжатларда янги таснифлагич кодларини кўрсатиш даркор?
“НТВ”нинг махсус таҳлилида эксперт тадбиркорлар ва бухгалтерларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Муаллиф шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, ўз капитали, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботлар, ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборларидан кўрсаткичларни олиш далолатномаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича шартнома тузиш ҳақидаги ариза ва бошқаларда қандай кодлар акс эттирилиши кераклигини келтириб ўтган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда ёки “Налоговые и таможенные вести” газетасининг электрон версиясига обуна бўлиш орқали танишиш мумкин.