Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в механизме отправки отчетности по кодам 29 и 137 (импорт услуг) В какие периоды можно платить налог на прибыль по сниженной на 50% ставке Как исправить ошибки по ИКПУ в электронных документах

Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилди

21.05.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси унинг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, ислоҳотларнинг янги босқичида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган. Айни пайтда палата фаолияти Президентнинг 21.06.2002 йилдаги ПФ–3093-сон, 4.11.2002 йилдаги ПФ–3157-сон фармонлари, Президентнинг 7.09.2006 йилдаги ПҚ–460-сон қарори ва бир қатор бошқа ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда.

 

Таклифларни инобатга олган ҳолда лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, принциплари ҳамда мансабдор шахсларининг ваколатларига аниқликлар киритилди. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари ва ахборот алмашинуви, унинг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги ҳақидаги нормалари такомиллаштирилди. Палата фаолиятининг ташкил қилиниши билан боғлиқ қоидалар маромига етказилди. Лойиҳага атамаларнинг ягона шаклда қўлланилиши, адабий тил қоидалари талабларига ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш борасида аниқлик киритилди.

 

* * *

 

Мажлисда янги таҳрирдаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад – банкларнинг барқарорлиги, улар ўртасида соғлом рақобатни таъминлаш, омонатчиларни турли кутилмаган таваккалчиликлардан ҳимоялаш орқали банкларга бўлган ишонч даражасини ошириш. Банк тизимининг барқарорлигини таъминлашнинг муҳим чораси сифатида лойиҳа билан банкларни рўйхатга олиш тартиби ва шартлари, шу жумладан норезидентларнинг банк капиталидаги иштироки тартибга солинмоқда.

 

Лойиҳа билан юридик шахс бўлмаган молия институтларининг бирлашмаси – банк гуруҳи тушунчаси киритилмоқда. Бу билан банкларнинг ўзаро масъулиятини ошириш, тизимли хатарларни камайтириш, шунингдек банкларни консолидациялашган асосда назорат қилиш орқали Марказий банкнинг назорат функцияларини такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

 

* * *

 

12.03.2019 йилдаги ПҚ–4236-сон қарор 11-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилишини кўзда тутади. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги ҳамда «Медиация тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилади.

 

* * *

 

Мажлисда кўриб чиқилган яна бир масала – «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди. У «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш» Давлат дастурининг 7-бандида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган. Унда Парламент палаталари бюджетларининг янги механизмларини шакллантириш ва ижроси масаласи ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда қонунчилик хокимиятининг молиявий мустақиллигини таъминлайдиган, шунингдек холис парламент назоратини таъминлашда асос бўладиган нормалар таклиф этилмоқда.

 

Қизғин баҳс-мунозара ва тортишувлардан сўнг қонун лойиҳалари қабул қилинди.

 

Мажлисда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_