Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uz

Хизматларингиз ҳақида… китоб саҳифаларида

17.01.2019

Читать на русском языке

Ўқувчилар учун энг фойдали нашрларни чиқариш «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг иш услубига айланган. У ташкилот директорлари, молия хизматлари раҳбарлари, бухгалтерлар ва кадрлар ишини юритувчи ходимларга ўз хизматлари ҳақида ахборот беришдан манфаатдор бўлган компаниялар билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи.

 

– Нашрларимиз ташкилотлар ва корхоналарнинг ҳисоб юритиш, молиявий қарорлар қабул қилишга масъул мутахассисларининг иш столидан доимий ўрин эгаллаган  – дея таъкидлади, янги лойиҳани тақдим қилаётиб нашриёт директори Константин Иванов. – Бунинг ўз сабаби бор. Китобларимиз мустақил ўрганиш, амалиётда учрайдиган ҳар қандай вазиятда ҳам ечим топишда ёрдам бера оладиган маълумотлар тўплами шаклида тайёрланган. Уларда энг фойдали ва зарур маълумотлар берилади, десак муболаға бўлмайди. Кўпгина китоблар қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда бир неча марта қайта нашрдан чиқарилди.

 

Китобларда мутахассисларга долзарб масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилса дуруст бўларди деган таклифларни ўқувчилардан бир неча бор эшитдик.

 

Китобларимиз ўқувчиларга янада фойдалироқ бўлиши учун мақсадли аудиториямизга фойдали ва талабгир хизматларни кўрсатувчиларга китоб биринчи жилдининг ички томони, шунингдек орқа жилдининг ички ва ташқи томонига реклама ахборотларини жойлаштиришни таклиф қиламиз. Таклифимиз консалтинг ва адвокатлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари, аутсорсинг шартларида бухгалтерия ҳисоби бўйича хизматларни кўрсатувчи фирмаларда қизиқиш уйғотишига ишонамиз.

 

Шартнома тузишда нашриётнинг истиқболдаги режаларини ҳисобга олган ҳолда реклама берувчи ҳақидаги маълумотларга қизиқиши юқори бўлган аудиторияга мос китобларни танлашда ёрдам берамиз, қулай реклама модули ўлчамини тақдим этамиз, дизайнерларимиз эса уни расмийлаштиришда кўмаклашадилар.

 

Яна бир янгилик – яқин кунларда китобларга хатчўпларни жойлаштиришни режалаштиряпмиз. Улар билан нашрларимиз ўқувчилар учун янада фойдали бўлади ва хизматлар ҳақида маълумотни жойлаштириш учун майдон яратилади. Уларнинг вазифасини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ерда жойлаштирилган маълумот ўқувчилар эътиборини тезроқ жалб қилади.

 

Китоблардаги рекламанинг афзаллиги шундаки, бу маълумот узоқ муддат давомида керакли пайтда ўқувчига ўзи ҳақида эслатиб туради. Бунда ҳеч бир реклама воситаси китобга рақобатчи бўла олмайди.

 

(99) 850-55-49; (90) 174-29-81 телефонлари орқали тижорат таклифларингизни кутиб қоламиз.

 

Эслатиб ўтамиз, энг қулай усул – knigi.uz интернет-дўкони ёрдамида нашриёт янгиликларини кузатиб бориш, шунингдек уларни харид қилиш. Дўконда товарни етказиб бериш ёки ўзи келиб олиш кетиш шарти билан исталган қулай усулда буюртма ҳақини тўлаш мумкин.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_