Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ХМҲСнинг Концептуал асослари янгиланди

01.05.2018

29 мартда Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича Кенгаш (Кенгаш) қайта кўриб чиқилган Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари (Концептуал асослар) – ХМҲС бўйича молиявий ҳисобот концепцияларининг кенг қамровли тўпламини чиқарди.  

 

Концептуал асосларнинг аввалги версияси 1989 йилда (29 йил олдин) чиқарилган ва 2010 йилда қисман қайта кўриб чиқилган эди. Ушбу версиялар фойдали бўлган, бироқ барча муҳим масалаларни қамраб олмаган ва яхшилашга эҳтиёж сезган. Кенгаш ўз ишида айнан Концептуал асосларни қайта кўриб чиқишни устувор вазифа этиб белгилади.  

 

Кенгаш Концептуал асосларни қайта кўриб чиқишда Концептуал асослар фойдаланувчилар учун наф келтиришини кўзлаб, юқори даражадаги концепцияларни тақдим этиш билан етарли далилларни тақдим этиш ўртасида мувозанатга эришишга уринди. Кенгаш Концептуал асосларни ХМҲСни ишлаб чиқишда кўмак берувчи амалий дастак деб билади.

 

Нималарга эришиш назарда тутилган:

  • камчиликларни тўлдириш – масалан, баҳолаш бўйича қўлланма, ахборотни тақдим этиш ва очиб бериш;
  • янгилаш – масалан, актив ва мажбурият таърифлари;
  • тушунтириш – масалан, ноаниқ баҳолашнинг аҳамияти.

 

Бу иш якунида янгиланган Концептуал асослар – ХМҲС бўйича молиявий ҳисобот концепцияларининг кенг қамровли тўплами чиқарилди.

 

Қайта кўриб чиқилган Концептуал асосларда қуйидаги асосий ижобий ўзгаришлар тақдим этилган:

 

Янги концепциялар

Баҳолаш

баҳолаш концепциялари, шу жумладан баҳолаш асосларини танлашда ҳисобга олиш лозим бўлган омиллар

Тақдим этиш ва очиб бериш

ахборотни тақдим этиш ва очиб бериш концепциялари, шу жумладан даромадлар ва харажатларни бошқа жами даромадда қачон таснифлаш

Тан олмай қўйиш

молиявий ҳисоботлардаги активлар ва мажбуриятларни тан олмай қўйишга доир қўлланма

Янгилашлар

Таърифлар

актив ва мажбурият таърифлари

Тан олиш

активлар ва мажбуриятларни молиявий ҳисоботларга киритиш мезонлари

Тушунтиришлар

Консерватизм (prudence)

Масъул бошқарув (stewardship)

Ноаниқ баҳолаш (measurement uncertainty)

Мазмуннинг шаклдан устунлиги (substance over form)

 

Янгиланган Концептуал асос бобларининг рўйхати:

  • 1-боб – Молиявий ҳисоботнинг мақсади;
  • 2-боб – Фойдали молиявий ахборотнинг сифат тавсифлари;
  • 3-боб – Молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот берувчи ташкилот;
  • 4-боб – Молиявий ҳисоботларнинг элементлари;
  • 5-боб – Тан олиш ва тан олмай қўйиш;
  • 6-боб – Баҳолаш;
  • 7-боб – Ахборот тақдим этиш ва очиб бериш.

 

Янгиланган Концептуал асоснинг мақсади, мақоми ва кучга кириш санаси ҳақида батафсил тушунтириш берамиз:

 

Мақсади

Кенгашга изчил концепциялар асосида ХМҲС ишлаб чиқишда кўмаклашиш, бунинг натижасида молиявий ахборот инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар учун фойдали бўлади

биронта ХМҲС қўлланмайдиган ёки ҳисоб сиёсатини танлашга йўл қўйиладиган ҳолларда операциялар ва бошқа ҳодисалар учун изчил ҳисоб сиёсатларини ишлаб чиқишда молиявий ҳисоботлар тузувчиларга кўмаклашиш

тарафларнинг барчасига ХМҲСни тушуниш ва тўғри талқин қилишда кўмаклашиш

Мақоми

Кенгаш ХМҲСни ишлаб чиқишда қабул қиладиган қарорларга асос бўладиган концепциялар ва тавсияларни тақдим этади

алоҳида ХМҲС ҳисобланмайди

бирон-бир ХМҲСни ёки ХМҲСдаги ҳеч бир талабни бекор қилмайди

Кучга кириш санаси

Кенгаш ва ХМҲСни талқин қилиш бўйича Қўмита учун – дарҳол

Концептуал асосларга биноан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқадиган тузувчилар учун – 2020 йил 1 январдан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар

 

«ElectEx» консалтинг компаниясининг ХМҲС бўйича эксперти Андрей Байрашев томонидан тайёрланган, қайта кўриб чиқилган ХМҲСнинг Концептуал асослари шарҳи билан бу ерда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_