Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли считать себестоимость услугГНК уточнил детали перехода на 17-значные ИКПУ Халк банк ответил на горячие вопросы по ИНПС Как создать представительный орган работников (профсоюзы, СТК) Как рассчитать налог производителям безалкогольных напитков Как возместить соцналог за молодых сотрудников

Ходимни мунтазам “касаллик варақаси”да бўлиши учун ишдан бўшатиш мумкинми?

06.01.2021

Читать на русском языке

“Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли “касаллик варақаси”да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат “бюллетенда” бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми?”

 

Иш берувчи қандай асосларга биноан “сурункали-лаёқатсиз” ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:

 

- Касаллик ва шикастланганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақалари меҳнатга лаёқатсиз шахс мурожаат қилган ёхуд даволанган даволаш-профилактика муассасаси (ДПМ) томонидан меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан бошлаб берилади.

 

Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи 5 календарь кунигача “касаллик варақаси” беришга ҳақли. Кейинчалик унинг муддати даволовчи шифокор ва бўлим мудири томонидан ҳар сафар 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади. Бироқ бу бюллетенни чексиз узайтириш мумкинлигини англатмайди. Муайян муддатлардан кейин  бемор тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига (ТМЭК) юборилади:

  • айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса (сил касаллиги биринчи марта аниқланганда – 10 ой, у кучайганда – 6 ой);
  • айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан бир йил мобайнида жами 6 ойни ташкил қилса.

 

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар ушбу муддатлар ўтмасдан туриб ҳам ТМЭКга юборилиши мумкин.

 

Бемор ТМЭКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддати тўхтатилади. Бемор ҳужжатлари ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб 2 ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТМЭК томонидан ногиронлик белгиланмаган бўлса, лекин у ҳануз меҳнатга лаёқатсиз бўлса, “касаллик варақаси” ДПМ томонидан унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Rushaniya :

2021-01-31 18:21:06

Здравствуйте. Я работаю учителем в школе. 8 мая я должна выйти в "декрет". Имею ли я право до этого срока выйти в ежегодный отпуск и если да,то  какова  будет его продолжительность ?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_