Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластикой картой -читайте на buxgalter.uz

Хоразмда Малайзия университети филиали очилади

29.01.2019

Читать на русском языке

Малайзия Технология университетининг («Universiti Teknologi Malaysia» – UTM) бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича филиалида инжиниринг, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар ва менежмент йўналишлари бўйича таълим берилади, дея хабар берилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

 

Бу Хоразм вилояти ҳокимлиги ва UTM ўртасида имзоланган битимда назарда тутилган.

 

UTM ректори билан учрашув давомида Профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва талабалар алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олинди, шунингдек Хоразм вилоятидаги тегишли олий таълим муассасаси негизида франчайзинг модели бўйича Малайзия олий таълим муассасаси дастурларини жорий этиш, келгусида UTM филиалини очиш тўғрисида битим имзоланди.  

 

Келгуси музокаралар давомида илғор тажрибани ўзлаштириш, янги амалий билим ва бошқарув кўникмаларига эга бўлиш мақсадида талабаларнинг Малайзиядаги тегишли йирик компанияларда стажировка ўташи масалалари муҳокама қилинди. Бу истиқболли, экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун минтақага Малайзия инвестициялари оқимини кўпайтиришга, шунингдек мамлакатнинг илғор тажрибаси Ўзбекистон саноат секторига жорий этилишига замин яратади.

 

Маълумот учун: UTM 1904 йилда асос солинган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. «QS World University Rankings» статистикасига кўра, UTM «QS Asian University Rankings» версияси бўйича 228-ўринни ва Осиёдаги олий таълим муассасалари орасида 47-ўринни эгаллайди. Ҳар йили олий таълим муассасасини 12 мингдан ортиқ талаба битиради.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_