Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Хорижий валютадаги энг фойдали омонатлар. Май 2017

05.05.2017

 

Жисмоний шахслар учун банк омонатларининг фоиз ставкалари мавзусини давом эттирар эканмиз, Ўзбекистон банклари томонидан 2017 йилнинг май ойида тақдим этилаётган энг фойдали омонатлар солиштирма жадвалини тақдим этамиз.

 

Ёстиқ тагида, пайпоқда, тахмонда сақланадиган пуллар ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни кўпайтиришнинг усулларидан бири – бу муддатли депозитдир.

 

Ўзбекистон банклари депозит маҳсулотларининг ўзига хослиги кўпайган фоиз суммаларини қандай валютада олишни танлаш имкониятидир. Банкларда фойдани ёки сўмда ёхуд валютада олиш мумкин.

 

Ўтган сафарги шарҳдаги сингари бу галги мониторинг натижалари депозитларнинг аксарияти АҚШ долларида қабул қилиш учун мўлжалланганлигини кўрсатади. Бошқа хорижий валюталардаги омонатлар учун таклифлар ҳам бор, аммо улар кўп эмас.

 

Хорижий валютадаги омонатлар нақд шаклда қабул қилинади. Фоизлар тўлови олдиндан тўлов тариқасида, давр якунлари бўйича (ой, чорак) ёки муддат тугагандан кейин ҳам омонат валютасида ҳам миллий валютада (МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича) тўланиши мумкин. Энг яхши таклифлар, муддатлар ва фоизлар тўлови ҳақида қуйидаги солиштирма жадвалдан билиб мумкин:

 

Банклар номи

% ставкаси

Омонат муддати

Тўлов валютаси %

«Агробанк» АТБ

5%

12 ой

омонат валютасида

«Asia Alliance Bank» АТБ

4%

3 ой

омонат валютасида

5%

6 ой

омонат валютасида

«Алоқабанк» АТ

9%

3 йил

сўмда

«Асака» АТБ

8%

12 ой

сўмда

5%

12 ой

омонат валютасида

«Давр-банк» ХАТБ

6%

12 ой

сўмда

«Invest Finance Bank» АТБ

5%

3 ой

омонат валютасида

«Ипак Йўли» АИТБ

4%

3 ой

омонат валютасида

«Ипотека-банк» АТИБ

9%

12 ой

сўмда

5%

1-6 ой

омонат валютасида

6%

7-11 ой

омонат валютасида

7%

12 ойдан

омонат валютасида

«Капиталбанк» АТБ

6%

18 ой

омонат валютасида

«Микрокредитбанк» АТБ

7%

12 ой

сўмда

4%

1 ойдан

омонат валютасида

ТИФ Миллий банки

7%

2 ойдан

омонат валютасида

«Ориент Финанс» ХАТБ

4%

12 ой

сўмда

«Ravnaq-bank» ХАТБ

8%

12 ой

омонат валютасида

«Савдогар» АТБ

6%

6 ой

омонат валютасида

«Трастбанк» ХАБ

6%

12 ой

омонат валютасида

«Туркистон» ХАТБ

4%

12 ой

омонат валютасида

«Туронбанк» АТБ

7%

45 кундан

омонат валютасида

«ЎзСҚБ» АТБ

7%

12 ой

омонат валютасида

17%

7 ой

сўмда

«Универсал банк» ХАТБ

4%

12 ой

омонат валютасида

«Халқ банки» АБ

6%

12 ой

омонат валютасида

«Hamkorbank» АТБ

5%

12 ой

омонат валютасида

 

Мазкур жадвалда депозит бўйича таклифларнинг барчаси тақдим этилмаган, энг фойдалилари ҳавола этилган. Йиллик фойда кўрсатилади.

 

Айтиш керакки, бугунги кунда банклар томонидан капитализация деярли кўзда тутилмаган. Бунда қатор банклар вакиллари баъзи омонатлар шартларига кўра давр мобайнида қўшимча бадаллар олиниши мумкинлигини билдиришди (жорий депозитни тўлдириш).

 

Эслатиб ўтамиз, банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда депозитларни суғурта қилиш йўли билан омонатчини ҳимоялаш чоралари ва Банкларда фуқаролар омонатларини кафолатлаш махсус жамғармаси фаолияти кўзда тутилган.

 

Президентнинг «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари қўшимча кафолат бўлади.

 

Саида Жонизоқова, 

мухбиримиз.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах