Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Хронометражда аниқланган нақд тушумни такроран камайтириб кўрсатиш солиқ тўлашдан бўйин товлашга тенглаштирилади

Хронометражда аниқланган нақд тушумни такроран камайтириб кўрсатиш солиқ тўлашдан бўйин товлашга тенглаштирилади

11.07.2018

Читать на русском языке


1 октябрдан хронометраж натижаларига кўра солиқлар қўшимча ҳисобланиши, бундай тартибда тушумни камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда эса уларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланиши белгиланган янгиликни кўриб чиқамиз.

 

Ҳозир аҳвол қандай

 

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи – солиқ назоратининг шакли бўлиб, у солиқ тўловчига келиб тушаётган пул тушумини давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади (Солиқ кодексининг 71-моддасига қаранг). Масалан, дўкон ёхуд қаҳвахонага келиб, тушум ҳисобини юритиш учун иш куни давомида ўша ерда бўладилар.

 

Одатда, хронометраж солиқ тўловчи томонидан белгиланган иш режими асосида 1 иш куни давомида ўтказилади. Истисноли ҳолатларда – 3 кун.

 

Хронометраж натижаларига кўра хронометраж ўтказиш вақти ва жойи ҳақида маълумотнома тузилади ҳамда нақд пул тушуми келиб тушиши кўрсаткичлари қайд этилган жадвал тўлдирилади. Хусусан, ўтган кундаги тушумдан фарқи ва ўтган ҳафтанинг худди шу кунидаги тушумдан фарқи аниқланади.

 

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан ҳар куни топширилаётган нақд тушум ва тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилишига қарамай, хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди

 

Яъни солиқлар қўшимча ҳисобланмайди, аниқланган фарқ учун эса жарима солишга рухсат берилмайди. Амалиётда кўпинча хронометраждан олдин назорат хариди амалга оширилади, унинг натижаларига кўра жавобгарлик чоралари қўлланилади. Бироқ бунда хронометраж ҳеч қандай роль ўйнамайди.

 

Нималарни ўзгартирмоқчилар

 

Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарорига мувофиқ, 1.10.2018 йилдан солиқ органлари хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юбориш ҳуқуқига эга бўладилар. Камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади.

 

Фикримизча, ушбу ғоя тадбиркорларнинг ҳуқуқлари камситилишига олиб келмаслиги учун жиддий тайёргарлик кўриш ва бир қатор муаммоларни ҳал этиш зарур.

 

Биринчидан, бугунги кунда хронометраж натижаларини баҳолашга доир норматив услубият мавжуд эмас. Солиқ кодексида ҳамда Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида низомда бундай қоидалар йўқ. Хронометраж ўтказилган кундаги тушумни ўтган кун ва ўтган ҳафтадаги худди шу кун кўрсаткичлари билан солиштириш корхонадаги сотиш динамикасини ва унинг ўзгариши сабабларини тўлиқ акс эттира олмайди. Содда қилиб айтганда, кечаги ва ўтган ҳафтадаги тушум ҳақиқатан кам бўлган, хронометраж ўтказилган кунда эса исталган сабабга кўра кўпайган бўлиши мумкин. Маркетологлар ўз ишларида кўп омилларни: маҳсулотларга талабнинг ўзгариб туриши ва нархлар манипуляциясидан (чегирма) тортиб муайян кундаги об-ҳаво шароитигача инобатга оладилар.

 

Оддий мисол: Тошкентда 2018 йил 7–10 июль кунлари 40–43° С иссиқ об-ҳаво сабабли сув ҳавзалари ва дам олиш зоналарига кўп одам келди, шунингдек яхна ичимликлар, музқаймоқ, климат техникаси ва ҳ.к. сотуви кескин ошди. Ўз тушумини тўлиқ инкассация қиладиган ҳар қандай ташкилотнинг шу ва ўтган дам олиш кунидаги кўрсаткичлари анча фарқланиши мумкин.   

 

Сотув ҳажми ошиши ва тушиши омилларини ҳисобга олмасдан, хронометраж кўрсаткичларини ўтган даврлардаги инкассация ҳажми билан солиштириш қанчалик ўринли?

 

Иккинчидан, «камайтириб кўрсатиш такроран аниқланишини» солиқ тўлашдан бўйин товлашга тенглаштириш – солиқ тўловчининг айбдорлиги презумпциясини жорий этиш демак.

 

Гап шундаки, МЖТКнинг 174-моддаси ва ЖКнинг 184-моддасига мувофиқ, фойдани (даромадни) ҳар қандай қасддан камайтириб кўрсатишга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш деб қаралади. Жавобгарликка тортиш учун такроран камайтириб кўрсатишни кутиш талаб этилмайди. Хронометраж ўтказилган кунда ва ўтган даврларда тушган тушумлар ўртасидаги оддий арифметик фарқ ҳуқуқбузарлик деб топилиши учун у объектив сабабларга кўра эмас, балки солиқ тўловчининг қасддан содир этган хатти-ҳаракатлари натижасида юзага келганлигини исботлаб бериш зарур. Бу – амалда бажариш мушкул бўлган вазифа. Режалаштирилаётган ўзгартиришларда назарда тутилишича, аввалгидек исбот-далил бўлмаса, тушумнинг камайтириб кўрсатилиши эса иккинчи бор қайд этилса, бу солиқ тўлашдан бўйин товлаш деб тан олинади. Яъни, юқорида сўз юритилганидек, солиқ тўловчининг айбдорлиги презумпцияси қўлланади.   

 

Шу ўринда бундай янгиликлар айбсизлик презумпцияси принципи (ЖПКнинг 23-моддаси) ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципига (Солиқ кодексининг 11-моддаси) зид эканлигини қайд этиб ўтамиз. Яъни фундаментал ва халқаро даражада эътироф этилган жиноят-процессуал ва солиқ ҳуқуқи асосларига. Тадбиркор ёки хорижий инвесторга айбсиз ва исбот-далилсиз, хронометраж натижалари тўғрисидаги тахминга кўра жавобгарликка тортилиши мумкинлигини қандай тушунтириш мумкин?

 

Моҳиятан олганда, айни шу сабабларга кўра бугунги кунда хронометраж натижалари жавобгарликка олиб келмайди.

 

Учинчидан, Солиқ кодекси бўйича хронометраж доирасида охирги ҳисобот давридаги ходимлар сонини таҳлил қилиш назарда тутилмайди. Бироқ Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида низомда солиқ назоратининг шакли сифатида хронометраж мазмуни кенгайтирилган. Солиқ органларининг мансабдор шахслари ходимларнинг ҳақиқий сонини ҳам ҳисоблашлари шарт.

 

Шу билан бирга бугунги кунда бу солиқ назоратининг алоҳида шакли – хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг саналиб, алоҳида қоидалар (Солиқ кодексининг 71-1-моддаси) билан тартибга солиниши керак.

 

Эксперт Жорилла Абдуллаевнинг фикрига кўра, хронометраж натижаларига кўра салбий қарор аниқланган фарқ даражасига қараб:

 

1) экспресс-ўрганган ҳолда камерал текширув (ПҚ–3802-сон қарорнинг 7-банди);

2) қисқа муддатли текширув;

3) ҳужжатли текширув ўтказиш учун асос бўлиши лозим.

 

Тегишинча, фақат текширув натижаларига кўра фойда камайтириб кўрсатилганлиги юзасидан якуний қарор қабул қилиниши лозим.

 

Шундай экан, мамлакатимиз ишбилармонлик муҳитини ёмонлаштирмаслик учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чоғида барча жиҳатларни яна бир бор тарозига солиб кўриш талаб этилади. Эҳтимол, солиқ назоратининг муқобил усулларини ишлаб чиқишга тўғри келар.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_