Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Хронометражда янгилик: бизнес учун салбий оқибатлар

07.11.2018

Читать на русском языке

 

2018 йил 1 октябрдан солиқ органлари корхоналар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорнинг 4-банди). Камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади.

 

Norma хронометраж натижаларини баҳолашнинг норматив услубияти мавжуд эмаслиги ҳақида илгари ҳам ёзган эди. Бу эса кўп ҳолларда сотувлар ўсиши ва камайишининг объектив омилларини ҳисобга олмасдан, хронометраж кўрсаткичлари даврлар бўйича таққосланишига олиб келади.

 

Кўп ўтмай бу хулоса ўз тасдиғини топди.

 

Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхонаси ўқув муассасаси яқинида жойлашган.  Асосий харидорлар талабалар ҳисобланади. Ёзги таътил туфайли корхонада учинчи чоракдаги тушум ҳажми аввалги чораклардагига нисбатан камайганлиги қонунийдир.

 

Солиқ хизмати вакиллари ҳисоботда ҳажмнинг камайганлигини кўриб, октябрь ойида хронометраж ўтказишди. Бу даврда тушум ёздагига нисбатан анча юқори бўладиган ўқув йилининг қизғин палласи бошланади.

 

Хронометраж натижаларига кўра корхонага учинчи чоракда камайтириб кўрсатилган тушум суммасидан ЯСТни қўшимча ҳисоблаш ҳақида талабнома қўйилди. Масалан, учинчи чорак учун чакана савдодан тушум ҳажми 30 млн сўмни ташкил қилган. Корхона 1,2 млн сўм (30 х 4%) ЯСТ тўлаган. Хронометраж натижаларига кўра, мазкур давр учун тушум 20 млн сўмга камайтириб кўрсатилганлиги аниқланди ва 0,8 млн сўм (20 х 4%) ЯСТ қўшимча ҳисобланди.

 

Демак, объектив сабабларга кўра тушум ҳажмининг камайиши:

  • тушум камайтириб кўрсатилган деб малакаланади;
  • ЯСТ ставкасининг оширилишига олиб келади, негаки корхона ҳақиқатда келиб тушган 30 млн сўм тушумдан 2 млн сўм тўлаши керак бўлган, лекин бу сумма 6,7%га тенг бўляпти.

 

Бу тўғрими?

 

26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорга мувофиқ чора кўришдан олдин:

  • хронометраж натижаларини ва бошқа даврлардаги маълумотларни баҳолаш ва таққослама таҳлил қилиш тартиби ишлаб чиқилиши;
  • тушум ҳажмининг камайишига сабаб бўлган ҳолатлар янада синчковлик билан ўрганиб чиқилиши лозим, бунинг учун эса тегишли механизм ишлаб чиқилган бўлиши керак.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_