ССП ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларида инвестиция муҳитини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровнома натижалари кўриб чиқилиши ва мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниши учун Ҳукуматга тақдим этилади.
Сўровномани тўлдиришга 10 дақиқадан кўп вақт кетмайди. Сўровнома натижалари сир тутилади!
Сўровнома ҳаволалар бўйича ўзбек ва рус тилларида берилган.