Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Хўжалик шартномалари: хулоса бекор қилинди, имзо қўйиш эса қолдирилди

12.02.2016

Қонунчиликда турли сабабларга кўра юридик коллизия содир бўлади. Мутлақо яқинда вужудга келган, эҳтимол, ҳали қонун ижодкорлари томонидан эътибор берилмаган уларнинг бирига эътиборни қаратамиз.

 

Ҳуқуқ назариясида юридик коллизия айнан бир ёки ўзаро боғланган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи  айрим ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги фарқ ёки қарама-қаршилик сифатида белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда 200 ЭКИҲ миқдоридаги суммадан ошадиган шартномалар учун юридик хизмат ёки жалб қилинган адвокатларнинг ёзма хулосаси мажбурий бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

 

Биз ўз материалларимизда тадбиркор шартнома тузганда нафақат муайян мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади,  балки контрагентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига рози бўлади деб айтгандик. Бунда кўпинча расмий юридик тилда тузилган шартнома матни ҳар доим ҳам бизнесменга тушунарли бўлмайди. Шунинг учун барибир юрист хизматларини эътиборсиз қолдирмай, юридик экспертиза ўтказишни тавсия қилишди. Боз устига эндиликда қонунчилик мажбуриятни сақламайди, балки ушбу масалани тадбиркорнинг ўзи ҳал қилиши учун ҳуқуқ беради.

 

Бизнесмен юристга мурожаат қилиш ёки қилмасликни танлашда эркиндек туюлади. Бироқ “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасини диққат билан ўрганиб, биз бир-бирига зид бўлган нормаларни аниқладик.

 

Модданинг биринчи қисми шартнома тузишга йўл қўйилмайдиган шартларни келтиради. Бу айнан хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши кераклигидир. Бунда шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди.

 

Бироқ кейин шу модданинг ўзида “тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли” дейилади. Бу айнан тадбиркорларга юридик экспертиза керак ёки керак эмаслигини  ўзлари ҳал қилишлари ҳуқуқини берган нормадир.

 

Шундай қилиб, юридик хулоса олиш ёки олмасликни тадбиркорнинг ўзи ҳал қилиши, штатдаги юристнинг ёки жалб қилинган адвокатнинг имзоси эса мажбурийлиги келиб чиқмоқда. Ва имзосиз шартнома тузиш тақиқланган.

 

Шуниси аниқки, бу атайлаб қилинган шарт эмас, фақатгина қонунчилик техникасининг ачинарли хатоси. Ишонамизки, мазкур мантиқий ноаниқлик эътиборга олинади ва яқин вақтда бартараф этилади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.