Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳужжатлар хорижда йўқотилганда шахсини тасдиқлаш 7 кун муддатда амалга оширилади

06.07.2017

Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хориждаги юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Вазирликда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган. 2016 йилнинг октябрь ойидан бугунги кунгача вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан 6,5 мингдан зиёд ариза тушган. Мурожаатлар асосан шахсни тасдиқловчи ҳужжат йўқолганда мамлакатимизга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш, хорижий давлатда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишларнинг холис олиб борилишини таъминлаш ва бошқа масалаларда бўлган. Барча мурожаатлар бўйича амалий ёрдам ёки асосланган тушунтириш берилган.

Шунингдек, фуқароларга янада қулайлик яратиш, консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг шароит ва тартибларини такомиллаштириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масалан, чет элда ҳужжатлари йўқолган ва мамлакатимизга қайтиш учун гувоҳнома берилишини сўраб мурожаат қилган аризачининг шахсини тасдиқлаш муддати 3 ойдан 7 иш кунига қисқартирилди.

 

Хорижий давлатларда яшовчи ва паспортини биометрик ҳужжатга алмаштиришга улгурмаган фуқаролар учун эски паспортдан йўл ҳужжати сифатида фойдаланиш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди. 

 

Бугунги кунда фуқароларга “Интерактив консуллик хизматлари” портали (consul.mfa.uz) орқали 12 турдаги консуллик хизматлари кўрсатилмоқда. Чет элликларнинг Ўзбекистонга кириш визаси олишини расмийлаштириш учун evisa.mfa.uz  веб-сайти яратилди.

 

Ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жорий йилда янги таҳрирдаги Консуллик низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжат чет давлатларда Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини тўла ва аниқ белгилаб беради.

 

Россиядаги юртдошларимизнинг манфаатларини янада кенгроқ ҳимоя қилиш мақсадида Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-Дон, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида консуллик ваколатхоналарини очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Мамлакатимизнинг қатор хорижий давлатлардаги элчихоналарида ходимлар сонини кўпайтириш мўлжалланмоқда.

 

Вазир ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ташқарида бўлишига йўл қўймаслик, барча мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан дўстона ва прагматик сиёсат олиб бориш Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб қолишини таъкидлади.

 

Видеоконференция шаклида ўтган мулоқотда мамлакатимизнинг бутун дунёдаги 47 дипломатик ваколатхонаси раҳбарлари ҳам қатнашди.