Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ХУМШга бадаллар миқдори юқоридан туширилиши мумкинми?

07.02.2018

ХУМШнинг меъёрда фаолият кўрсатиши яшовчиларнинг фаоллиги, раҳбарларнинг инсофли бўлиши ва молиявий ечимларнинг шаффофлигини назарда тутади. Айрим мисоллар ушбу параметрларга бутунлай тўғри келади, бироқ аксарияти эмас.

 

Яшовчиларнинг фаол эмаслиги, ХУМШ айрим масъул шахсларининг нопоклиги салбий оқибатларга олиб келади. Қонунчилик бузилади, умумий мулк ачинарли аҳволга келиб қолади. Алалоқибатда давлат ҳокимияти органлари яшовчиларнинг кўплаб шикоятларига кўмилиб кетади. Нима қилиш керак?

 

Мирзо Улуғбек туманида вазиятни принцип жиҳатидан ўзгартиришга қарор қилишди. Синовдан ўтган маъмурий услубларга таянишга қарор қилишди.  Вазият яхшиланишини исташди, аммо ХУМШнинг қаршилигига дуч келишди, улар юқоридан келган буйруқ бўйича ишлашни исташмади.

 

«Норма маслаҳатчи» газетасининг махсус мухбири Ирина Гребенюк вазиятни ўрганиб чиқди ва кўплаб саволларга жавоб қайтарди. ХУМШнинг аъзолик бадаллари миқдори юқоридан туширилиши мумкинми?  Нега турли ширкатларда ва ҳаттоки битта ширкатнинг барча уйлари учун аъзолик бадалларининг ягона тарифи бўлиши мумкин эмас? Тарифни қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Уй-жой мулкдорларининг аъзолик бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи қонунчиликнинг қандай нормалари билан ҳимоя қилинган? ХУМШ ва ХУМШ уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликни қандай тўғри йўлга қўйиш мумкин? Бу саволларга жавоблар –  «Бадалларни ошириш таклиф қилинди» номли мақолада.

 

 

Олег Гаевой