Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz

Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди

27.11.2018

Читать на русском языке

https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ҳақда хабар берди.

 

Сайт «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қонунда назарда тутилишича, рўйхатдан ўтказилган ва реестрга киритилган хусусий бандлик агентликлари фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида ёки ташқарисида ишга жойлаштириш билан шуғулланишлари мумкин. Ушбу реестр тузилиб, https://reestr.mehnat.uz сайтида жойлаштирилган.

 

Шунингдек, Қонунда қайд этилишича, фуқароларимизни хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия олиш зарур. Энди https://reestr.mehnat.uz сайти орқали уни олиш учун ҳужжатларни топшириш мумкин.

 

Вазирлик шуни эслатиб ўтадики, мазкур турдаги лицензияни олишни хоҳловчилар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида 50 000 АҚШ долларини захиралашлари ҳамда штатда камида 2 нафар ходимга эга бўлишлари шарт.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_