Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш тартиби ўзгаради

07.07.2016

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш” (8-сон МБМС) Мулкни баҳолаш миллий стандарти қайта кўриб чиқилиши тўғрисида эълон қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Баҳолаш ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда   “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш” (8-сон МБМС) Мулкни баҳолаш миллий стандарти қайта кўриб чиқилиши тўғрисида эълон қилди. Ташаббус давлат активлари қийматини баҳолаш механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган.

 

Манфаатдор ташкилотлар томонидан амалдаги нормаларнинг таҳлили ўтказилиб, Миллий стандартга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланди. Улар таклиф ва мулоҳазалар билдирилиши учун Давлат рақобат қўмитаси сайтида умумий муҳокама учун жойлаштирилган.  

 

Стандартга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар матни билан танишиш учун ҳавола бўйича ўтиш зарур.

 

Ҳужжатнинг ушбу лойиҳаси бўйича таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда уларни ёзма шаклда  Давлат рақобат қўмитасининг манзили ёки электрон почтасига license@umail.uz юбориш мумкин.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:


 

АЖларига ёрдам сифатида 5 намунавий низом ишлаб чиқилди

 

Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах