Бу Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 2016 йилнинг ёз фасли мобайнида ишга туширган учинчи хизмат ҳисобланади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ИДХЯП орқали саноат намунасига патент юзасидан ариза бериш мумкин
ИДХЯП орқали саноат намунасига патент юзасидан ариза бериш мумкин
23.08.2016
Янги хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланишлари мумкин ҳамда у бепул асосда кўрсатилади. Патент божи Вазирлар Маҳкамасининг “Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида” 20.04.2006 йилдаги 65-сон қарорига мувофиқ ундирилади.
Электрон аризани ИДХЯП орқали жўнатишда ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилиши керак:
- саноат намунаси тасвирларининг комплекти;
- чизмалар;
- саноат намунаси таърифи;
- патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ариза топшириш натижасида фойдаланувчи ҳужжатлар пакети кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома олади. Жавоб фойдаланувчининг шахсий кабинети ва (ёки) ИДХЯПда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади.
Баён қилинган бадиий-конструкторлик ечимининг патентга лойиқлик мезонларига мос келмаслиги хизматни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Мавзу бўйича материал:
ИДХЯП ихтирога патент олиш учун ҳужжатларни қабул қилади