Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uz

ИДХЯП орқали товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш мумкин

19.05.2016

Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг янги хизмати ишга туширилди, у туфайли аризачилар-тадбиркорлик субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) 15 календарь куни мобайнида товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш учун рухсатнома бериш тўғрисида рақами ва берилган санаси кўрсатилган билдиришнома ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида билдиришнома олишлари мумкин.

 

Башарти реимпорт қилинаётган товар бошқа давлат органлари томонидан назорат қилинса, хизматни олиш учун уларнинг рухсатномасини, шунингдек экспорт божхона юк декларацияси (БЮД) нусхасини тақдим қилиш зарур. Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади.

 

Натижада ариза берувчи товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш учун рухсатнома бериш тўғрисида  рақами ва берилган санаси кўрсатилган билдиришнома ёки буни рад этиш тўғрисида билдиришнома олади. Билдиришномани олгандан кейин ариза берувчи БЮДда (44-графа, 8-банд) албатта олинган рухсатнома рақами ва санасини кўрсатган ҳолда реимпорт режимида расмийлаштирилган электрон декларацияни топширади.

 

Рухсат бериш талаблари ҳамда шартларига мувофиқ келмаслик ва (ёки)  аризада тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки хато маълумотларнинг мавжудлиги мазкур хизматни рад этиш сабаблари бўлиши мумкин.

 

Ариза берувчи хизмат сифати, давлат муассасасининг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Хизмат 15 календарь куни мобайнида бепул кўрсатилади.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат