Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ИФУТни аниқлашнинг янги тартиби ва ўзига хосликлари

14.10.2016

Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 1-илова билан тасдиқланган.

Янги тартибга кўра, ташкилот турини аниқлаш учун фаолиятнинг асосий тури (йиллик айланмадаги энг кўпи), юридик шахс ишчиларининг ўртача йиллик сони ҳисоблаб чиқарилади ҳамда Таснифлагичда ўрнатилган мезонлар ва кодлар билан таққосланади.

 

Асосий фаолият тури кодини аниқлаш учун “Ўзстандарт” агентлигининг 28.01.2011 йилдаги 05-268-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)дан фойдаланилади.

 

Давлат статистика қўмитасининг мурожаатномасида таъкидланишича,  ИФУТ ўзбек ва рус тилларида мавжуд бўлиб, у нафақат фаолият турлари номланишини, балки таснифлагич позицияларининг батафсил таърифларини ҳам ўз ичига олган.

 

Шу билан бир қаторда ИФУТ кодлари иқтисодий фаолият турлари бўйича Маҳсулот (товар, иш, хизмат) статистик таснифлагичи (МСТ) кодлари билан ўзаро боғланган. Яъни ИФУТнинг биринчи 4 та белгиси МСТнинг 4 та илк белгиси билан бир хил. ИФУТ ва МСТ мазмуни билан бу ерда танишиш мумкин.

 

ИФУТ ва МСТ давлат статистик ҳисоботлари шаклларида қўлланилади. Шу боис зарурат туғилганда ҳисобот шаклларининг муайян кодларидан фойдаланган ҳолда ташкилот асосий фаолият турининг кодини мустақил равишда аниқлаши мумкин.

 

Статистик мақсадларда таснифлагичдан фойдаланиш учун (давлат статистика назоратини ўтказиш чоғида) давлат статистика органлари Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР)да фаолиятнинг асосий турини ва ташкилот турини  йиллик статистик ҳисобот қонунчилиги билан мувофиқ равишда тадбиркорнинг ҳеч қандай мурожаатларисиз аниқлайди.

 

Ҳар бир муайян ташкилот томонидан олиб борилаётган фаолиятнинг КТЯДР статистик кодлари билан аниқ мос келишини билиш мақсадида Давлат статистика қўмитаси йиллик статистик маълумотларни тақдим этишда ишлаб чиқарилаётган барча товарлар ва хизматларни тўлиқ ва батафсил акс эттириш ҳамда ИФУТ ва МСТ кодларини тўғри кўрсатишга эътибор қаратишни маслаҳат бермоқда.

 

Ташкилот учун КТЯДР томонидан белгиланган таснифлаш кўрсаткичлари (асосий фаолият тури коди ва ташкилот тури шулар жумласидандир) очиқ ва  умумфойдаланиладиган кўрсаткичлар ҳисобланади. Улар билан онлайн тарзда Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига мурожаат этиш орқали танишиш мумкин.

 

Фаолиятнинг асосий турини аниқлашда халқаро статистика ташкилотлари томонидан тавсия этиладиган ёндашувдан фойдаланилади, унга кўра:

 

- агар субъект томонидан амалга ошириладиган иқтисодий фаолият тури 50%дан ошса, у автомат тарзда асосий деб белгиланади;

 

- агар ҳеч бир фаолият тури 50%дан ошмаса, “юқоридан пастга” тасниф тамойили қўлланилади.

 

КТЯДР таснифлаш кўрсаткичларидан фақат статистика мақсадларида, давлат статистик ҳисоботни тақдим этиш тартибини белгилаш ва статистик маълумотларни умумлаштириш мақсадида фойдаланилади. У тижорат ташкилотларининг қонунчилик томонидан белгиланган солиққа оид ёки бошқа имтиёз ҳамда преференциялар олиш учун рухсат берувчи, тасдиқловчи ҳужжат ролини ўтамайди.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах