Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ижтимоий тармоқларда бизнесни тарғиб этиш қоидалари

16.11.2017

 

Аввалги материаллардан бирида ижтимоий тармоқларда қайси турдаги бизнесни тарғиб этиш фойдали бўлиши ва бунинг учун нима қилиш кераклиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Энди эса харидорларнинг эътиборини тортиш учун қандай чоралар қўллаш зарурлиги борасида сўз юритамиз.

 

Ижтимоий тармоқларда дангал савдо иш бермаслиги ҳақида айтган эдик. Аммо реклама қилишнинг тўғри усули танланган тақдирда улар товар (иш, хизмат)ларга мижозларни жалб этиш борасида чексиз имкониятларни тақдим этмоқда. Масалан, видео мурожаатларни олиб кўрайлик. Оддий фойдаланувчи ёки блогерлар янги маҳсулот тақдимотини онлайн режимда тақдим этиб, кўплаб мижозларнинг эътиборини тортиши мумкин.

 

Фойдаланувчи фикри

 

Шу билан бирга фойдаланувчиларнинг ижтимолий тармоқлар орқали ўз фикрини эркин ифода этиши реклама берувчилар учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Фойдаланувчилар онлайн-муҳокамада брендни мақтаб, кўкларга кўтариши ёки аксинча ер билан битта қилиши ҳам мумкин.

 

Аммо салбий фикрларни беркитиш, ўчириб ташлаш ярамайди. Энг яхшиси, уларга тўғри ишлов бериш ва фикр-мулоҳазаларнинг барчасига жавоб қайтариш. Шу тариқа мижозларнинг Сизга ва маҳсулотингизга бўлган ҳурмати ва ишончи ортади. Мураккаб вазиятларда сотувчининг беркиниб олмасдан, ёрдам беришга ва масалани ҳал этишга уринаётганини кўришади. Бу эса Сизнинг обрў-эътиборингиз учун “ишлаши” аниқ.

 

Ишни нимадан бошлаш керак?

 

Рекламани ижтимоий тармоқларда йўлга қўйишга тайёрсиз, дейлик. Энг аввало, камида бир ойлик контент-режа тайёрлаш керак бўлади. Ўша режадан оғишмай постларни бирма-бир бериб борасиз. У режа саводли, оддий ва тушунарли тилда ёзилган матн ва суратлар, видеолардан иборат бўлади. Энди фойдаланувчиларни қаердан олиш керак? Одамлар Сизнинг ҳамжамиятларингиз ёки бир саҳифалик сайтларингиз (лендинг) ҳақида қаердан билишади?

 

Ижтимоий тармоқлар шундай тузилганки, истайсизми-йўқми реклама қилиш учун харажат қилишингизга тўғри келади, уни қандай қилиб самарали амалга ошириш эса ўзингизга боғлиқ. Ижтимоий тармоқларда реклама қилиш учун нима керак:

  • реклама кабинети;
  • унинг учун бюджет;
  • шу рекламани созлаш малакаси.

 

Реклама кабинети қандай очилади?  

 

Бу ерда ҳаммаси оддий: ижтимоий тармоқлардаги реклама кабинети фойдаланувчининг шахсий кабинети ёрдамида рўйхатдан ўтказилади. Шу тариқа, реклама қилиш имконига эга бўлиш учун ўз саҳифангизда реклама кабинетини очишингиз даркор ва кейин унда ишлай бошлайсиз.

 

Баъзи ижтимоий тармоқлар, масалан, Одноклассники ва МойМир тармоғида рекламани йўлга қўйиш учун mail.ru электрон почтасини очиш ва шу почта ёрдамида target.my.com реклама сервисида рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Реклама шу сайтда созланади.

 

Агар Instagram тармоғида реклама қилмоқчи бўлсангиз, Сизга Facebookдаги реклама кабинети асқатади. Гап шундаки, Facebook маълум муддат илгари Instagramни сотиб олган ва улар энди ягона тизимга айланган. Шу сабабли энди Facebookда мавжуд бўлган реклама имкониятларини Instagramда ҳам қўллаш мумкин. Албатта инстаграм-аккаунтнинг ўзида ҳам рекламани созлаш имкони мавжуд, аммо ушбу ҳолатда реклама созлаш функционали анча қисқаради.

 

Ижтимоий тармоқлар билан ишлашда фақат жисмоний шахс сифатида ўз шахсий саҳифасидан туриб шахсий пуллари ёрдамида ҳисобни тўлдирибгина эмас, балки юридик шахс тариқасида ҳам реклама бериш мумкин. Юридик шахслар юридик шахс номидан шартнома тузиб, унга реклама кабинетини расмийлаштиришади ва ҳисобни тўлдиргач, рекламани созлаб, ишга киришишлари мумкин. Бунда шартномалар ижтимоий тармоқларнинг вакил фирмалари билан тузилади. Айтиш жоизки, фирма ўзининг воситачилик хизматлари учун фоиз олиши мумкин.

 

Рекламага қанча маблағ керак?

 

Бу ерда аниқ суммани айтиб бўлмайди. Қиймат Сиз фаолият юритаётган йўналиш, манфаатдор аудиториянинг тахминий сони ҳамда рекламани тақдим эта олиш қобилиятига боғлиқ.

 

Аввалига битта ижтимоий тармоқдаги реклама кабинети учун  пул тўлаб кўришингиз мумкин. Аудиторияга маҳсулотингиз ёки хизматингиз қанчалик керакли ва зурур эканлигини кўрасиз, эълонлар орқали одамлар саҳифангизга ўтиши жараёнини кузатасиз. Кейин қандай йўл тутиш жоизилиги, нималарга эътибор қаратиш ва яна нималардан воз кечиш ёки ўзгартириш кераклигини англайсиз.

 

Қайси тармоқ яхшироқ?

 

Бу бизнес тури ва йўналишига боғлиқ. Агар бутун мамлакат бўйлаб ишлайдиган йирик бренд соҳиби бўлсангиз, барча ижтимоий тармоқларни бирваракайига қамраб олсангиз ҳам яхши. Аудиториянгиз нисбатан торроқ бўлса, мижозларингизга айланиши мумкин бўлган шахслар қаерларда кўпроқ бўлишига эътибор қаратиш керак. Чунки айнан ўша ерда маҳсулотингиз/хизматингизга нисбатан қизиқиш уйғониши мумкин. Ким учундир бу — Facebook ёки Instagram, Телеграм, яна ким учун Одноклассники ёки миллий домендаги бошқа тармоқлар бўлиши мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах