Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Илмий фаолият қонун билан тартибга солинди

14.10.2019

Читать на русском языке

 

Сенат 11 октябрь куни “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади.

 

Қонун лойиҳаси, эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси томонидан 22 июль куни тасдиқланган.

 

Ҳужжатнинг муҳимлиги шундаки, у:

 

  • илмий ижод ва ахборот эркинлиги, самарадорлик ва ижодий рақобат, манфаатдорлик ва рағбатлантириш, илмий экспертизанинг холислиги, инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф табиий муҳитга зарар етказмасликдан иборат соҳанинг асосий принципларини белгилайди;

 

  • илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини белгилайди;

 

  • Вазирлар Маҳкамаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, олий таълим тизими, шунингдек бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик, идоралар ҳамда ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини чегаралайди;

 

  • илмий фаолият субъектлари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, олий таълим муассасаларида илмий фаолият юритиш тартибини очиб беради;

 

  • илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, давлат илмий дастурлари, илм-фан ва таълимнинг ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини белгилайди.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, қабул қилинган қонун илмий жараёнларнинг барча иштирокчиларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашга, мазкур соҳадаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тўлиқ тартибга солишга, тегишли масалаларни тартибга солишга ёрдам беради. Ҳужжат илм-фан соҳасидаги тушунчалар уйғунлаштирилиши ва бир хилда талқин этилишига асос яратади.

 

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум