Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Импорт автомобилни божхонадан ўтказиш қанчага тушади

27.03.2018

Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Ўзбекистонга олиб киришда божхонадан ўтказиш қиймати энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, шахсий фойдаланиш учун хорижий русумдаги машинани олиб кириш жисмоний шахсга қанчага тушади?

 

Автотранспорт воситасини божхонадан ўтказишда автомобилнинг техник паспорти, олди-сотди шартномаси ва СТ-1 келиб чиқиш сертификати керак бўлади.

 

Божхона йиғими ва қўшилган қиймат солиғини ҳамма тўлаши мажбурий.

 

Божхона йиғимлари миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон қарори билан белгиланган. Импорт қилинаётган автомобилни расмийлаштириш учун ҳам йиғим божхона қийматининг 0,2%ини ташкил этади, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас. Автомобилнинг божхона қиймати олди-сотди шартномасида (счёт-маълумотномада) кўрсатилган сумма ёки нархлар халқаро каталоги бўйича аниқланади.   

 

Қўшилган қиймат солиғи 29.12.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–3454-сон қарорда белгиланган ва 20%ни ташкил этади. ҚҚС автомобиль қиймати, божхона божи ва акциз солиғи суммасидан ҳисоблаб чиқарилади.

 

Импорт божхона божлари ва акциз солиғи ставкалари Президентнинг 29.09.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3303-сон қарорида белгиланган. Қуйида сиғими 10 кишигача бўлган енгил автомобиллар учун ставкаларни келтирамиз.

 

Қозоғистон, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар учун СТ-1 келиб чиқиш сертификати тақдим этилганда имтиёзлар амал қилади. Бундай автомобилларни олиб киришда божхона божлари белгиланмаган, акциз солиғи эса, агар автомобилнинг ёши уч йилдан ошмаган бўлса, автомобиль қийматининг 2%ини ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 50%дан ортиқ бўлса ва тўлиқ цикл бўйича йиғилса, СТ-1 сертификати ишлаб чиқарувчи завод ёки экспортчи мамлакатнинг Савдо-саноат палатаси томонидан берилади.

 

Бундан ташқари, автомобиль эркин савдо зонаси тўғрисида шартнома тузилган мамлакатда ишлаб чиқарилган, автомобилнинг келиб чиқиши эса СТ-1 сертификати билан тасдиқланса, божхона божи ундирилмайди. Ўзбекистон Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Украина билан ана шундай шартнома имзолаган. 

 

Бошқа автомобилларга импорт божхона божлари ставкалари двигателнинг техник тавсифлари ва машинанинг янгилигига боғлиқ.

 

Автомобиль ишчи двигателининг техник тавсифи

 

Бож ставкаси, АҚШ долларида

Янги

(ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 2 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган ушбу тоифадаги автомобилларга фойдаланишда бўлган автомобиллар учун белгиланган ставкалар қўлланади)

Фойдаланишда бўлган

(ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 3 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган,  фойдаланишда бўлган автомобиллар)

1000 куб см дан ортиқ эмас

30 + 1,8 АҚШ долл. / куб см

40 + 3,0 АҚШ долл. / куб см

1000 куб см дан ортиқ, бироқ 1500 куб см дан кам

30 + 2,0 АҚШ долл. / куб см

40 + 3,0 АҚШ долл. / куб см

1500 куб см дан ортиқ, бироқ 3000 куб см дан кам

30 + 2,5 АҚШ долл. / куб см

40 + 3,0 АҚШ долл. / куб см

3000 куб см дан ортиқ

30 + 3,0 АҚШ долл. / куб см

40 + 3,0 АҚШ долл. / куб см

 

Акциз солиғи ставкалари ҳам автомобиль двигателининг техник тавсифлари ва автомобилнинг янгилигига боғлиқ. Қуйидаги жадвалда фарқи яққол кўринади.

 

Автомобилнинг техник тавсифи

Акциз солиғи ставкаси, бир бирлик учун $ да

Учқун билан ўт олдириладиган ички ёнув двигателига эга, двигатель ҳажми:

 

1 000 куб см дан ортиқ эмас:

 

Янги

2,4 АҚШ долл. / куб см

Фойдаланишда бўлган (ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб уч йилдан етти йилгача)

4,8 АҚШ долл. / куб см

Фойдаланишда бўлган (ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб етти йил ва ундан ортиқ)

7,2 АҚШ долл. / куб см

 

1 000 куб см дан ортиқ, бироқ 1 500 куб см дан ортиқ эмас

2,5 АҚШ долл. / куб см

1 500 куб см дан ортиқ, бироқ 1 800 куб см дан ортиқ эмас

2,6 АҚШ долл. / куб см

1 800 куб см дан ортиқ, бироқ 3 000 куб см дан ортиқ эмас

2,9 АҚШ долл. / куб см

3 000 куб см дан ортиқ

3,1 АҚШ долл. / куб см

 

Сиқишдан (дизель ёки ярим дизель билан) аланга оладиган поршенли ички ёнув двигателига эга, двигатель ҳажми:

 

1 500 куб см дан ортиқ эмас

2,5 АҚШ долл. / куб см

1 500 куб см дан ортиқ, бироқ 2 500 куб см дан ортиқ эмас

2,9 АҚШ долл. / куб см

2 500 куб см дан ортиқ

3,1 АҚШ долл. / куб см

 

Учинчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан тижорат фаолияти учун чегарадош давлатлардан қайта экспорт қилинаётган автомобиллар учун ВМнинг 4.12.2002 йилдаги «Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 425-сон қарорига мувофиқ 20% миқдорида божхона йиғими белгиланган.   

 

Олег Гаевой.

 


Комментарии (6)

Добавить комментарий

Гость_Anvar :

2018-04-02 19:47:29

В конце статьи могли бы взять какой-нибудь автомобиль для примера и посчитать

Гость_Raxim :

2018-04-04 03:09:10

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Гость_1 :

2018-04-06 09:27:56

Гость_Anvar :2018-04-02 19:47:29
В конце статьи могли бы взять какой-нибудь автомобиль для примера и посчитать                        
Согласен

Гость_Dilshodbek :

2018-05-01 23:40:40

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Гость_Исмоил :

2018-05-06 17:43:24

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум