Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

Импорт божларини вақтинча ошириш кўриб чиқилмоқда

01.07.2019

Читать на русском языке

29 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан “Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, дея хабар беради ССП.

 

 Кун тартибидаги масала - хом ашё ва тайёр маҳсулот импорти билан боғлиқ бўлган тариф сиёсатидаги муаммолар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фолиятида тўқнаш келиши мумкин бўлган муаммолар.

 

Тадбирда импорт божларини бекор қилиш тарафдорлари мазкур чоралар маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини жадаллашишига кўмаклашишини таъкидладилар. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бир қатор бошқа идоралар эса тариф сиёсатини босқичма-босқич ўзгартирилиши ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотини янада яхшилаш, тариф ва нотариф тўсиқларни якуний бартараф этиш жараёнида халқаро бозорга энг уйғун равишда интеграция қилиш учун шарт-шароаитлар яратиб беришини таъкидлаб ўтдилар.

 

Учрашув якунида ҳам тадбиркорлар, ҳам амалдорлар томонидан ташқи савдо сиёсатини оптималлаштириш мақсадида тариф ва нотариф воситаларни чуқур қайта кўриб чиқиш зарурлиги билдирилди. Бунда ички маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун рағбатлантирувчи шароитларни яратишда айрим товарларга тарифларнинг мўътадил ошиши истиқболини ҳисобга олиш бўйича умумий қарор қабул қилинди. Бу чора муваққат тусга эга бўлиб, соғлом рақобат муҳити шаклланишига тўсқинлик қилмайди.

 

Томонлар барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ сиёсатини бирхиллаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар, бу эса ўз ўрнида бизнесни юритиш шартларини уйғунлаштиришга, ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш қоидасини тўлиқ қўллашга ва умуман, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга имкон беради.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_