Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учитываются и отражаются скидки у покупателя по новому НСБУ №4 – читать на buxgalter.uzКак создать электронную доверенность и подписать ЭСФ, оформленный на ее основании – читать на buxgalter.uzСколько потерял Госбюджет Узбекистана из-за пандемии – читать на buxgalter.uzКак платить сбор за бессрочное разрешение на продажу алкоголя – читать на buxgalter.uz

Инфляцион таргетлашга ўтиш бошланади

30.03.2018

Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш концепциясида инфляцион таргетлашга ўтиш белгиланган.

 

Инфляцион таргетлаш 1989 йилда Янги Зеландияда жорий этилган. Бугунги кунда 30 дан ортиқ мамлакат, улар қаторида Арманистон ва Россия ҳам бор, мазкур режимни фаол қўлламоқда. Беларусия ва Қозоғистон Марказий банклари инфляциявий таргетлашга ўтиш мақсади ва дастурлари ҳақида баёнот беришди.

 

Ўзбекистонда инфляцион таргетлашга ўтиш Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш концепциясида назарда тутилган.

 

Инфляцион таргетлаш - пул-кредит сиёсатининг режими бўлиб, унга кўра охирги мақсад сифатида нарх барқарорлиги кўзланади. Марказий банк фоиз сиёсати воситасида уни таъминлаш чораларини кўради ва ўз сиёсатининг натижаси учун оммавий жавобгар бўлади.

 

Инфляцион таргетлаш инфляциянинг волатиллиги ва инертлигини пасайтиришнинг самарали дастаги ҳисобланиб, у ўз навбатида, ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг мустаҳкам ва барқарор ўсиши учун қўшимча шароитлар яратади.  Мазкур режим Марказий банкка инфляция бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун катта имкониятларни назарда тутади. Бунда Марказий банк диққат эътиборини кўпроқ иқтисодиётнинг ички муаммоларига қарата олади, сабаби инфляцияни таргетлаш макроиқтисодий вазиятдаги ўзгаришларга янада қайишқоқлик билан ёндашишга имкон беради. 

 

Инфляцион таргетлаш режимига ўтишга тайёргарлик кўриш пул-кредит сиёсати дастаклари таъсирини чекловчи асосий омилларни аниқлаш ва бартараф этишни талаб қилади. Бугунги босқичда Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг амалдаги дастакларини такомиллаштириш ва замонавий дастакларни жорий этишга устуворлик берилади. 

 

Мамлакатда ҳозирда пул-кредит сиёсатини амалга ошириш услубларини инфляцион таргетлашга ўтказиш учун ҳуқуқий асослар яратилган. Хусусан, валюта сиёсатини либераллаштириш, айирбошлаш курси шаклланишининг бозор шароитларини яратиш бўйича чоралар кўрилган, Марказий банкнинг устувор мақсадлари аниқ белгилаб берилган, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш фаол босқичга ўтмоқда, инфляцияни ҳисоб-китоб қилиш ва баҳолаш услубияти такомиллаштирилган.  

 

Шунга қарамай, инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш бўйича мавжуд эҳтимолий таваккалчилик  ва чекловлар олдинга қўйилган вазифани бажаришни бирмунча қийинлаштирмоқда. Марказий банк прогноз-таҳлил базаси мустаҳкамланиши, пул-кредит сиёсати дастаклари такомиллаштирилиши, коммуникация сиёсати ва аҳолининг ишончини оширишга юқори даражада эътибор қаратади. Шунингдек Марказий банк мазкур режимга босқичма-босқич ўтишни таъминлаш бўйича чораларни кўришда тармоқ вазирлик ва идоралар билан саъй-ҳаракатларни бирлаштиради.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_