Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Инновацион фикрлаш – ривожланиш гарови

20.12.2017

Долзарб инновацион лойиҳаларни ўз ичига олган “Best Soft Challenge-2017” – энг яхши дастурий таъминот воситалари танлови ўз ниҳоясига етди.

 

Бу йили танловнинг ўтказилиш шаклига баъзи ўзгартиришлар киритилди. Аввал иштирокчилар тайёр дастурий ечимларни ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этишар эди. Бу сафар эса қатнашчиларга 4 та номинация бўйича лойиҳалар ва ғояларни ҳам тақдим этиш имоконияти берилди.

 

Ҳаммаси бўлиб танловга 300 дан ортиқ аризалар келиб тушди.

 

—  Бугунги кунда технология воситаларисиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин, — деди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим раҳбари Рустам Каримжонов. — Долзарблиги, ғоянинг оригиналлиги, технологик ишланманинг афзаллиги, интерфейс ва фойдаланишда қулайлиги кабилар инобатга олинган ҳолда финал босқичи учун 40 та лойиҳа саралаб олинди. Финал босқичи ғолиблари ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати олдида бирма-бир ёқлашди. Ҳар бир номинация бўйича 3 тадан қатнашчи қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди.

 

Бугунги кунда  мамлакатимизда шаҳарлар,  бино ва тузилмаларда хавфсизликни таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан “ақлли шаҳар” тизимини яратиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Умумий хавфсизлик, мониторинг ва назорат, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш, фавқулодда ҳолатларда тезкор хабар бериш тизимларини яратиш, виртуал туризм, шунингдек “ақлли дўкон”, интерактив тамаддихона, “ақлли офис” каби замонавий дастур ва ишланмаларни яратиш муҳим масала ҳисобланади. Танловдан кўзланган бошқа бир мақсад ҳам ушбу ишланмалар  ўзимизнинг кадр ва мутахассислар томонидан тайёрланишини таъминлаш учун шарт-шароит яратишга қаратилган.

 

Мукаммал даражада ишлов берилган, инновацион ва долзарб ишланмалар ғолиблар рўйхатидан ўрин олди:

 

«Ақлли шаҳар» йўналиши бўйича IT-лойиҳалар


1-ўрин: «VeloBOT» - мобиль илова ва блоклаш/блокдан чиқариш қурилмаси ёрдамида велосипедларни ижарага олиш бўйича лойиҳа;

 

2-ўрин: «Мобиль кутубхона: шу ерда ва ҳозироқ ўқинг» - жамоат жойлар (бекатлар, мактаблар ва бошқалар)да тарқалган виртуал токчалардан QR код орқали кутубхонага кириш учун рухсат берувчи тизим;

 

3-ўрин: «UyJoy360» - тасвирни 360 даражадаги форматда кўриш имкониятини берувчи кўчмас мулкни сотиш-сотиб олишга мўлжалланган лойиҳа.

 

Компьютер ва мобиль ўйинлар йўналиши бўйича IT-лойиҳалар


1-ўрин: «Mylab» - интерактив шаклда кимёвий тажрибаларни ўтказиш имкониятини берувчи интерактив сайт;

 

2-ўрин: «NEO QUIZ» - ўйин тарзида ўқувчиларни тестдан ўтказиш тизими;

 

3-ўрин: «Binary Game» - иккиламчи ҳисоб тизимини ўрганишга ёрдам берувчи мобиль илова.

 

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича IT-лойиҳалар

 

1-ўрин: «VR Tours» - VR технологиялар ёрдамида мамлакатимизнинг диққатга сазовор  жойлари ва обидалари тўғрисида мустақил равишда объектларни юклаш имкониятини берувчи лойиҳа;

 

2-ўрин: «Delivery System» - савдо шохобчалари бўйича маҳсулотларни етказиб беришни назорат қилувчи тизим;

 

3-ўрин: «Delivery food (Food express)»  Самарқанд ресторанларидаги таомларга буюртма бериш ва етказиб бериш тизими.

 

«АКТ соҳасидаги инновацион ғоя» - махсус номинацияси

 

1-ўрин: «Security PHP Wall» - МАС-манзилли (компьютер) қурилмасига махсус РНР бошланғич кодини шифрлаш учун мўлжалланган дастур;

 

2-ўрин: «Менинг виртуал оламим» - булутли технологиялар ёрдамида ишловчи виртуал иш столи;

 

3-ўрин: «E-kutubxona» - кутубхонадан фойдаланиш ва буюртмаларни бериш имкониятини яратувчи мобиль илова.

 

Шунингдек, мактаб ўқувчилари – 12-13 ёшдаги муаллифларнинг «Alpomish» номли ўйини ҳакамлар ҳайъатининг махсус сертификати билан тақдирланди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Best Soft Challenge» танлови UZINFOCOM маркази, ВеРго дастурчилар маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Инха университети томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.