Айни кунларда Давлат божхона қўмитасида 35 та автоматлаштирилган тизим ишламоқда, уларнинг 22 тасига давлат органининг ахборот тизими рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи сертификатлар олинган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири
Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири
21.10.2016

Қўмитанинг барча бўлимларида фойдаланиладиган Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими бундай натижага эришилишида асосий ролни ўйнамоқда. Унинг жорий этилиши ДБҚнинг божхона органларига Интернет орқали масофадан ҳужжатларни тайёрлаш, текшириш ва тақдим этиш имконини беради ҳамда божхонада расмийлаштириш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, товарни истеъмолчига тезроқ етказиб бериш ва омборда сақланишга сарфланадиган харажатларни камайтиришга ҳам шароит яратади.
Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари фаолиятини яхшилаш мақсадида ДБҚнинг расмий сайти ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ариза берувчига божхона органларига масофадан мурожаат этиш имконини берувчи 16 та опция жорий қилинган.
Шундай хизматлардан бири «Товарларни электрон тарзда декларациялаш» бўлиб, у ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига офисидан чиқмаган ҳолда божхона органларига юк божхона декларациясини юбориш имкониятини яратади. Шу тариқа, тадбиркорлар нафақат ўз вақтларини, балки илгари ДБҚ бланкаларини олиш учун сарфланадиган маблағларни ҳам тежаб қолишади.
Агар турли божхона тартиботларини расмийлаштириш муддатларини қисқартириш мавзусини давом эттирадиган бўлсак, айтиш жоизки, АКТдан фойдаланган ҳолда эндиликда деярли беш карра камроқ вақт сарфланмоқда. Мисол учун, агар муқаддам божхона тартиботларини расмийлаштиришга ўрта ҳисобда 8,5 кун сарфланган бўлса, ҳозирда бу муддат 2 кундан ошмаяпти. ТИФнинг фаол иштирокчилари расмийлаштиришнинг электрон шаклига ўтиб, ҳар йили 60 тоннагача қоғоз тежашмоқда.
Божхона органларига мурожаатлар статистикаси шундан далолат берадики, истеъмолчилар электрон ҳужжат айланиши имкониятларига юқори баҳо бериб, ундан фаол фойдаланишаётир. Масалан, 2013 йилда электрон шаклдаги божхона декларацияларининг умумий миқдорига нисбатан электрон шаклда 39,2% тақдим қилинган бўлса, 2016 йилнинг 9 ойи натижасига кўра ушбу кўрсаткич деярли 100%ни ташкил этди.
Ташқи савдо операциялари Ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАХ) интерактив хизматларнинг энг оммабоп турига киради. Ундан фойдаланиш натижасида вазирликлар ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Тадбиркорларга эса бу ўз навбатида реал вақт режимида ДБҚга тақдим этиш учун бошқа давлат органларидан турли ҳужжатларни сўраш ва олишга имкон яратмоқда.
«Божхона тўловлари бўйича таққослаш далолатномаси» интерактив хизмати ТИФ иштирокчиларига офисларидан чиқмай, божхона тўловлари бўйича таққослаш далолатномаларини олиш имконини беради.
Бундан ташқари, божхона органларида «Автотранспорт воситаларида черагадан ўтаётган жисмоний шахслар томонидан давлат божхона хизмати органларини олдиндан хабардор қилиш» интерактив хизмати жорий этилган. Бу хизмат тез фурсатларда нафақат жисмоний, балки юридик шахслар орасида ҳам оммалашди. Фақатгина 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида божхона органларига мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда 77 минг марта мурожаат этилган.
Читайте в свежих номерах

- Право снижения ставки налога
- Если выявили недостачу ТМЦ
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за январь 2023 года
- «О внесении изменения в Указ Президента Республики Узбекистан от 15 декабря 2017 года N УП-5286 «О дополнительных мерах по стимулированию экспорта и обеспечению конкурентоспособности отечественных товаров на внешних рынках»
- Как скорректировать НДС, относимый в зачет

- Как привести регистрацию совместителей в ЕНСТ в соответствие с законодательством
- Если директор проводит совещания после окончания рабочего дня
- «Об утверждении Положения о порядке регистрации участников Специального режима регулирования в сфере оборота крипто-активов (Специальный режим «Регуляторной песочницы»)»
- Выписка из электронной трудовой книжки обязательна
- Доплачивать ли заму, если начальник заболел