Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Интернетда компаниянгиз ҳақида нималар ёзишаётганини қандай билса бўлади?

21.02.2018

Гапни ижтимоий тармоқлар мониторинги ўзи нима деган саволни ўртага ташлашдан бошласак. Ижтимоий тармоқлар мониторинги —  ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг матнли хабарлари мажмуи бўлиб, уларни танлашда саралашнинг у ёки бу мезонларига асосланилади. Танланган хабарлар тўпланиб, таҳлил этилади.

Интернет-ҳамжамияти иштирокчилари ҳар куни улкан ҳажмдаги ахборотларни ишлаб чиқаради. Ижтимоий тармоқлардаги постлар, твитлар, турли фикр-мулоҳазалар, изоҳлар одатда бирор бренд, фирма, корхона, ташкилот тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлади. Кўпинча фойдаланувчилар ихтисослаштирилган сервисларда мулоҳазаларини баён этиб қолдиришдан кўра, ижтимоий тармоқларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишни афзал билишади.

 

Ижтимоий тармоқлар мониторинги нега керак?

 

Фойдаланувчиларнинг матнлари — муайян фирманинг  хизматларидан фойдаланган аудиторияни ўрганиш учун яхши материал. Ижтимоий тармоқлар эса бугунги кунга келиб мижоз билан коммуникация қилишнинг ўзига хос майдонига айланиб қолгани сир эмас.

 

Мониторинг турли мақсадларда ўтказилади:

  • фойдаланувчиларнинг корхонага/корхонанинг муайян маҳсулотига муносабатини билиш;
  • реклама компаниялари самарадорлигини баҳолаш;
  • корхонага нисбатан салбий муносабатни ўз вақтида аниқлаш;
  • рақобатчиларни аниқлаш ва вазиятни таҳлил этиш;
  • йўл қўйилаётган камчиликлардан бохабар бўлиш ва бошқалар.

 

Мониторингнинг икки хил тури мавжуд: қўлбола ва автоматик. Қўлбола мониторингни амалга ошириш учун мутахассис юқори малакага эга бўлиши талаб этилади, бу жуда катта меҳнат талаб этувчи жараён. Автоматик мониторинг учун эса махсус сервислар мавжуд. Уларнинг айримлари билан қуйида таништириб ўтамиз.

 

IQBuzz

 

Ушбу сервис турли ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни сканерлайди. Салбий ва ижобий матнларни автоматик равишда фарқлай олади, мавжуд маълумотларнинг дубликатларини осонгина аниқлайди, матн тарихи бўйича излаш имконини беради. Турли параметрлар бўйича таснифлаш имкони ҳам мавжуд. Сервисда рўйхатдан ўтгандан кейин 7 кунгача ундан бепул фойдаланиш мумкин.

 

Асосий хизмат турлари:

  • белгиланган мезонлар бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларни таҳлил этиш компания/бренднинг образи ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради;
  • рақобатчиларнинг фаолиятини кузатиш;
  • истеъмолчиларнинг фикрларини таҳлил этиш;
  • реклама кампаниялари натижаларини мониторинг қилади, самарадорлигини баҳолайди;
  • гуруҳлар фойдаланувчиларининг фаоллигини баҳолайди;
  • мижозларни излайди ва уларни жалб этади.

 

Wobot

 

Сервиснинг ўзига хослиги шундаки, у ўзининг излаш тизимига эга. Ушбу излаш тизими аниқ бренд, шахс ва бошқалар бўйича эслатмаларнинг барчасини излайди. Мониторинг бутун дунё бўйлаб 500 000 онлайн-майдонда ўтказилади, унда 2005 йилдан бери архив маълумотлар жамланган.

 

Wobot сўров сўз қаламга олинган майдонлар сонини аниқлашга қодир, бундан ташқари, устунлик қилувчи фикрларни фарқлайди; салбий, ижобий ва нейтрал фикрларни бир-биридан ажратади. Исталган пайт олинган маълумотларни Excel ёки PDF форматга ўтказиш мумкин.

 

Сервис 6 йўналиш бўйича таҳлил ўтказади:

  • ижтимоий тармоқлардаги ҳамжамиятлар аудити, ҳамжамият фаоллиги ва аудиториянинг ўзига хосликларини аниқлаш;
  • реклама кампаниясининг самарадорлигини баҳолаш;
  • бренд ва асосий рақобатчилар таҳлили;
  • шахс, ташкилотнинг обрў-эътиборини таҳлил қилиш;
  • мақсадли аудитория вакиллари базасини яратиш.

 

Статистик маълумотларни жадвал ва графика тарзида кўриб чиқиш мумкин. Тизимнинг интерфейси жуда содда. Унинг демо-версияси 7 кунга тақдим этилади.

 

Brandspotter

 

У таҳлил бўйича хизматларни бир нечта гуруҳ мижозлари учун таклиф этади, масалан, бизнес, таҳлилчилар ва сиёсатчилар учун. Brandspotter ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари матнларининг ҳиссий оҳангларини фарқлай олади. Статистик маълумотлар тўплаш бўйича маълумотлар унга олдиндан киритилади, тўпланган маълумотларни у оддий, содда ва тушунарли график маълумотлар тарзида тақдим этади.

 

Kribrum

 

Мазкур тизим мониторинг натижалари бўйича интерактив ҳисоботлар тақдим этиши билан ажралиб туради. Реклама тусига эга бўлган матнларни таҳлил этмайди. Интерфейси фойдаланиш учун қулай. Тўпланган маълумотларни тақдим этиш шакл-шамойилига эътибор қаратилган. Сизнинг компаниянгизга оид маълумотларни рақобатчи компания маълумотлари билан қиёслаш имкони мавжуд.

 

Юқоридагилар бугунги кунда жаҳондаги йирик компаниялар томонидан ижтимоий тармоқлар мониторингини ўтказишда фаол равишда фойдаланиб келинаётган сервислардир. Сиз ҳам ўз компаниянгиз ҳақида фойдаланувчилар қандай фикр билдиришаётганини улар ёрдамида билиб олишингиз мумкин. Ҳар ойда ана шундай мониторингни ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Шунда ҳар қандай фикр-мулоҳазаларга нисбатан ўз муносабатингизни билдириш, зарур жойларда эса фойдаланувчилар муҳокамасига қўшилиб, фикр билдиришингиз мумкин бўлади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.