Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Иқтисодиёт вазирлиги маҳсулотларга буюртмачи топишга ёрдам беради

17.05.2017

Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг иккинчи чорагида ўзлаштириш ва етказиб беришга тавсия этилган 40 мингдан зиёд номдаги маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

 

Рўйхат вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар таклифлари асосида тузилган.

 

Иқтисодиёт вазирлиги хабарида қайд қилинишича, рўйхатга киритилган маҳсулотлар иқтисодиёт тармоқларида юқори талабга эга бўлиб, нарх ва техник параметрлар мувофиқ келган тақдирда уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан 2017 йилнинг II ярим йиллигида харид қилиш учун шартномалар тузилиши мумкин.

 

Рўйхатга кирувчи товар позицияларини ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича буюртмаларга эга бўлиш учун буюртманомани тўлдириш ва уни Вазирликка жўнатиш зарур. Келиб тушган таклифлар тегишли истеъмолчи-ташкилотларга кўриб чиқиш ва шартномалар тузиш учун тақдим этилади.