Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Иш берувчининг ташаббусига кўра бериладиган режалаштирилмаган ҳақ тўланадиган таътил

Иш берувчининг ташаббусига кўра бериладиган режалаштирилмаган ҳақ тўланадиган таътил

09.04.2020

Читать на русском языке

Эпидемияга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётган ҳужжатларда, хусусан, тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар, ходимларни меҳнат таътилига чиқариш назарда тутилган. Буни қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ гапириб берди.

 

– Режалаштирилмаган меҳнат таътилини бериш учун ходимнинг розилигини олиш керакми?

 

– Ходимларга меҳнат таътили бериш тартиби таътиллар жадвалига боғлиқ.

 

МК 144-м. 1-қисмига мувофиқ, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, жадвал ходимларнинг тегишли вакиллик органи билан келишилганидан кейин иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланган бўлиши керак. Иш берувчи ходимларни жадвал билан таништириши лозимлигини ҳам қайд этиш муҳим. Таътиллар жадвали – ходим ва иш берувчи учун мажбурий тусга эга бўлган локал норматив ҳужжат. Шу сабабли меҳнат таътили жадвалга мувофиқ берилаётган бўлса, ходимнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

 

Жадвалда назарда тутилмаган таътилни бериш масаласи бошқача ҳал этилади.

 

МКга мувофиқ, жадвалда белгиланган таътилдан фойдаланиш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин. Бинобарин, ходимга жадвалдан ташқари меҳнат таътилини бериш учун унинг розилигини олиш керак. Ходим:

  • жадвалда назарда тутилганидан бошқа вақтда меҳнат таътилини беришларини сўраб (ёки меҳнат таътилини беришларига рози эканлиги қайд этилган) ариза бериши;
  • иш берувчи билан олдиндан келишиб олган таътилни бериш санасини кўрсатишининг ўзи етарли.

 

Бундай ариза асосида иш берувчи ходимга таътил бериш ҳақида буйруқ чиқаради.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_