Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как сдать свой первый Расчет налога на прибыль. Какие показатели отражать? – в консультациях на buxgalter.uz

Иш ҳақи миқдори ва меҳнат фаолияти тўғрисида архив маълумотномаларини олиш осонлашди

01.02.2019

Читать на русском языке

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали энди меҳнат фаолиятини тасдиқлаш тўғрисидаги ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш мумкин.

 

Жисмоний шахсларга хизматлар бепул тақдим этилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги уларнинг бажарилишини таъминлайди.

 

Сервис Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги 101-сон қарорини бажариш мақсадида жорий этилди. 

 

Хизматлардан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (OneID) орқали ЯИДХПда авторизациядан ўтиш зарур.

 

Кўрсатилган ҳужжатлар, хусусан, пенсия тайинлаш чоғида талаб этилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун; Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг).