Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Иш ҳақини ҳисоблашда ким ёрдам беради?

11.05.2016

Деярли ҳар бир бухгалтер ойда икки марта фирма, компания, корхона... ходимлари учун бўнак ва иш ҳақи ҳисоб-китоби билан шуғулланади. Бунда одатда тажриба, билим, счётлар, калькулятор, махсус компьютер дастурлари ёрдам беради. Бироқ яна битта дастак бор, у ҳақда ҳали кўпчилик билмайди.

 

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар”  Электрон маълумотнома тизими – бу ходимга барча турдаги тўловлар бўйича қўлланмадир, унга турли режим ва иш шароитларида ўриндошлар, касаначилар, вахта ва мавсумий ишчилар, бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш  ва кўпгина бошқалар киради.

 

Балки иш ҳақини ҳисоблаш унча мураккаб бўлмаган амалдир. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби, алиментни ушлаб қолиш, зарарнинг ўрнини қоплаш, нафақаларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш, меҳнат таътили тақдим қилиш ва таътил пули тўлаш тартиби, шунингдек, ишдан бўшашда ҳисоб-китоб каби операциялар кўпроқ қийинчиликлар туғдиради. Мана шу ҳолатларда  Ходимлар билан ҳисоб-китоблар”  ЭМТ  сизнинг беназир хизматчингизга айланади.

 

Бу электрон маълумотнома тизими раҳбар, бухгалтер ва кадрлар бўлими мутахассисига шунчаки зарур. Гап шундаки, тизим шунчаки қайсидир қонунчилик қоидалари ва норматив ҳужжатларга ҳаволалар тўплами эмас. Ундаги ҳамма ҳисоб-китоблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан бланкаларни тўлдиришнинг аниқ мисоллари билан бирга кечади.  Нима учун тизим дабдурустдан энди солиқларни ҳисоблаб ёзишни шундай фоизда беради? Мана сизга аниқ қоидаларга ҳавола. Бу кўп ҳолларда мулоҳазалардан халос этади ҳамда бухгалтердан  шубҳани аритади.

 

Тизим «Norma» дастурий қобиғида яратилган, унда оддий ва тушунарли интерфейс. ЭМТда:  рақам, ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш санаси, номидаги алоҳида сўзлар, калит сўзлар ва ҳ.к. бўйича қулай излаш тизими бор. Унга киритилган барча бланкаларни осон тўлдириш, керакли маълумотларни автомат тарзда ҳисоблаш ва чоп этиш мумкин.

 

ЭМТ молиявий-иқтисодий ва кадрлар хизматлари ходимлари, бухгалтерлар ва раҳбарлар учун ишлаб чиқилган. Тизим:

 

- чет эл ташкилотлари ваколатхоналари, филиаллари;   

 

- доимий муассасалар;

 

- бюджет муассасалари ва ташкилотлари;

 

- чет ташкилотларга иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширадиган корхоналар;

 

- ностандарт тўловларни амалга оширадиган корхоналар;

 

- микрофирмалар, шунингдек, ишга қабул қилиш ва расмийлаштириш, иш вақтини ҳисобга олиш, ходимга таътил пули, нафақа, компенсация, қоплаш ва бошқаларни ҳисоблаш ва тўлаш юзасидан амалий масалалар қизиқтирадиган барча  учун ортиқча бўлмайди.

 

“Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” ЭМТ янги норматив ҳужжатларнинг чиқишига қараб мунтазам янгилаб борилади, бу фойдаланиладиган материалларнинг долзарблигини таъминлайди.

 

Ўқувчида асосли савол туғилиши мумкин: нима учун сарлавҳада “ким ёрдам беради?” деб сўралаётир, ЭМТ ҳар ҳолда “нима”ку?

 

Гап шундаки, дастур ортида бизнинг ҳақиқий экспертларимиз туради, уларнинг меҳнати электрон ўрамга киргизилган. Демак, иш ҳақи ҳисоб-китобида ким ёрдам беради? Бизнинг экспертларимиз!

 

Анча муҳим афзалликларидан бири – тизим фойдаланувчилари барча “НОРМА” бонусларидан фойдаланишлари мумкин, айнан:

 

  • «NORMAльная карта» дисконт картаси (карта «Gorod skidok» дисконт дастурининг ҳамкор ташкилотларида катъий белгиланган чегирмалар олиш имкониятини беради);

 

  • «Norma» Профессионал ривожланиш марказида ўқиш учун 50% чегирма (турли босқичлар учун бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича масофали курслар);

 

  • «Norma» компаниясининг етакчи экспертлари ва профил идораларнинг таклиф этилган мутахассислари томонидан ўтказиладиган солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби, ТИФ, кадрлар иши ва бошқа соҳадаги семинарларда иштирок этиш;

 

  • «Жавоб берамиз!» хизматининг бепул маслаҳатлари (200-00-59  бевосита мулоқот телефон рақами ва vopros.norma.uz сайти орқали) ва бошқалар.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

«Қурилиш» ЭМТ: бизнесмен учун ўзига хос дастак

 

Реклама ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда.