Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ниҳоясига етказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни ишлаб чиқиш Президентнинг “2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилмоқда. Талай қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари биринчи марта ишлаб чиқилаётир.
Мамлакат бўйича 1217 та энергия самарадор қозонхоналар, жумладан гелиоқурилмали қозонхоналар қуриш режалаштирилмоқда. Улар иссиқлик таъминотини яхшилаш ва 153 108 та хонадонга эга 4 929 та уйни иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради. Яна 140 392 та хонадоннинг муаммолари хонадон ичида алоҳида сув иситиш приборларини ўрнатиш ҳисобига ҳал қилинади.
Мавжуд марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш нормалари ва параметрлари белгиланди. Кейингилари республикадаги кўп хонадонли уйларнинг ярмидан кўпи унга тўғри келадиган Тошкент шаҳри учун айниқса муҳимдир. Пойтахт маҳаллий қозонхоналар ва хонадон ичида иситиш тизимларини оммавий равишда қуриш билан муаммоларни ҳал қилиш кўзда тутилмаган ягона минтақа ҳисобланади. Маҳаллий қозонхоналар ва хонадон ичида иситиш приборлари марказий қозонхоналардан олисда жойлашган уйларга ёрдам беради.
Шунингдек, Ҳукумат томонидан зарур асбоб-ускуналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда белгиланган ишларни молиялаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари пухта ишлаб чиқилмоқда.
Кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги долзарб масала бўлиб қолмоқда. Инновация асбоб-ускуналарини тажриба тарзида жорий қилишнинг натижалари умид бағишламоқда. Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида автоном қозонхона ва қуёш сув иситкичларига эга гибрид тизим ўрнатилди. Чирчиқда ва Бекободда муаммолар хонадон ичида энергия самарадор иссиқ сув таъминоти ва иситиш приборлари ўрнатиш йўли билан ҳал қилинган тажриба уйлари бор. Марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизими бўлган жойларда мавжуд иссиқлик таъминоти асбоб-ускуналари ва тармоқларини модернизация қилиш хизматлар сифатини сақлаб туришга кўмак беради.
Шу билан бирга уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва “Тошиссиққуввати” ИЧБ мутахассисларининг таъкидлашича, кўп нарсалар олдинги марказлаштирилган иситиш тизими қолган уй-жой мулкдорларининг ўзига боғлиқ. Яшовчилар хонадон ичида иситиш тизимларининг ўзбошимчалик билан қайта режалаштирилишга йўл қўймасликлари керак. Дастурни рўёбга чиқариш чоғида алоҳида эътибор мавжуд нормалар ва қоидаларни бузганларга қаратилади - улар ўзбошимчалик билан қайта режалаштириш оқибатларини бартараф этишга мажбур бўладилар. Бу муаммоларни ҳал этишда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига алоҳида ўрин берилади.
Анвар Юлдашев