Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этилади

05.08.2019

Читать на русском языке

«Toshissiqquvvati» ДУК сайтида энергия ташувчилар нархи ошганлиги муносабати билан нарх белгилаш органининг қарори билан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва ташишга янги тарифлар белгилангани ҳақида хабар қилинди.

 

2019 йил 15 августдан қуйидаги тарифлар кучга киради:

 

Корхоналар ва ташкилотлар учун иссиқлик энергиясига улгуржи тариф:

ҚҚСсиз

141 737 сўм/Гкал

ҚҚС билан

170 084,4 сум./Гкал

Аҳоли учун:

марказий иситиш

1 772 сўм/м2/ календарь йил ойи учун (иситиладиган майдон)

иссиқ сув таъминоти ( иссиқ сув таъминоти харажатларини ҳисобга олувчи индивидуал ускуналар мавжуд бўлмаганда) 

1 киши учун ойига 20 470 сўм

иссиқ сув таъминоти (умумий ювиниш хоналарига эга ётоқхоналарда яшовчилар учун) 

1 киши учун ойига 15 228 сўм

иссиқ сув таъминоти харажатларини ҳисобга олувчи индивидуал ускуналар мавжуд бўлганда 

1 мЗ учун 5 242 сўм

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2013 йилдаги «Республика иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 300-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ:

 

ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН

 

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баравар миқдорини қўллаган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб бериладиган иситиш учун иссиқлик энергияси бундан мустасно).


АҲОЛИ УЧУН

 

Иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган аҳолига етказиб берилган иссиқ сув қийматини тўлаш иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 оширувчи коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Прописка қилинган фуқаролар бўлмаган турар жойларда иссиқ сувни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун ҳисоб-китоблар истеъмол нормалари бўйича, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 оширувчи коэффициентини қўллаган ҳолда, қуйидаги ҳисоб-китобдан келиб чиқиб амалга оширилади:

  • бир кишига бир хонали ва икки хонали уйда;
  • икки кишига уч хонали уйда;
  • тўрт кишига тўрт хонали уйда;
  • тўрт кишига беш хонали уйда.