«Тошиссиққуввати» ДУК фойдаланувчилар мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назорат қилиш учун расмий Telegram-ботни яратди, деб хабар берди корхона ўзининг сайтида.
@TeploenergoBot (t.me/tte_help_bot) боти орқали:
- иссиқлик таъминотининг (иситиш ва иссиқ сув таъминоти) мавжуд эмаслиги ёки сифати лозим даражада эмаслиги юзасидан буюртма, ўзаро ҳисоб-китоблар масалалари бўйича ариза бериш;
- иссиқ сувни ҳисобга олиш индивидуал ускунаси кўрсаткичларини узатиш;
- корхонанинг туман бўлинмалари ва иссиқлик қуввати учун амалдаги тарифлар тўғрисида ахборот олиш мумкин.
2019 йилнинг 7 ноябридан бошлаб иссиқлик қувватининг (иситиш ва иссиқ сув таъминоти) мавжуд эмаслиги ёки сифати, шартномавий муносабатлар доирасида ўзаро ҳисоб-китоблар масалалари бўйича мурожаатлар фақат @TeploenergoBot орқали қабул қилинади. Ушбу масалалар бўйича «Тошиссиққуввати» ДУКнинг @duk_toshissiqquwati Telegram-гуруҳидан мурожаатлар олиб ташланади.