Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Иссиқ сув ҳисоблагични алмаштириш қанчага тушади

15.08.2016

Сувни ҳисобга олиш приборининг ўртача иш муддати унинг паспортида 12 йил деб белгиланган, лекин у тўрт йилда бир марта мажбурий қиёслашдан ўтказилиши керак.

Умуман олганда жўн бўлган тартибот аслида бизнинг ўқувчимиз дуч келган айрим қийинчиликларга сабаб бўлади. Мана у бизга нималарни сўзлаб берди.

 

– Яқинда қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра аҳолига иссиқ ва совуқ сувни етказиб берувчи корхоналар ўзлари истеъмолчиларни ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш муддати яқинлашиб қолганлиги ҳақида огоҳлантиришлари керак.

 

Демак, “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК умуман олганда шундай ҳам қилди – менинг манзилимга хабарнома жўнатди.

 

Олганлигим тўғрисида имзо қўйдим, почтальон эса, дарвоқе, ушбу жўнатилаётган хабарномалар жарима солинишига сабаб бўлади деб қўрқиб кўпчилик бундай қилмаслигини айтди.

 

Модомики сув ҳисоблагич саккиз йил хизмат кўрсатган экан, ўзининг учинчи муддатини ўташи амримаҳол бўлгани учун янги ҳисоблагич сотиб олиб, ўрнатишга қарор қилдим. ХУМШ сантехниклари ҳам шуни маслаҳат беришди.

 

Бундан ташқари, вақтни тежаш мақсадида бундай қарор зарур ва олдинда турган барча тартиботларни қисқартирган бўлур эди. Айнан:

 

1. ҳисоблагични ечиш тўғрисидаги далолатномани тузиш учун пломбаловчини чақириш;

 

2. ҳисоблагични ечиш учун сантехникларни чақириш;

 

3. ҳисоблагични қиёслашга олиб бориш (қиёслаш муддати бир ой деб ваъда беришмоқда);

 

4. қиёслашдан кейин бориб ҳисоблагични олиб келиш;

 

5. ҳисоблагични ўрнатиш учун сантехникларни чақириш;

 

6. янги пломба қўйиш учун пломбаловчини чақириш.

 

Бир қарашда янги ҳисоблагич билан ҳаракатлар анча жўн кўринади: пломбаловчи–сантехник–пломбаловчи. Бироқ мана шунда мураккабликлар вужудга келди.

 

Пломбаловчининг иш вақти 9.00 дан 18.00 гача, шанба ва якшанба ҳамма каби дам олиш кунлари. У билан учрашиш учун ишдан жавоб сўрашга тўғри келди.

 

Ва ниҳоят пломба ечилиб, тегишли далолатнома тузилди. Мен янги ҳисоблагич сотиб оламан, сантехникларни чақираман ва уни ўрнатаман. Пломбаловчига қўнғироқ қиламан ва яна такроран муаммолар юзага келади. Маълум бўлишича, янги ҳисоблагич қўйилганлигига қарамай, эски ҳисоблагични барибир қиёслашга олиб бориш керак экан.

 

“Тошиссиққуввати”нинг туман бўлимида тушунтиришларича, асосан ҳисоблагич иш ҳолатида эмас деган нуқсонлар далолатномасини  олиш зарур, бу далолатнома бепул берилади. Лекин нима учун утилга мўлжалланган ҳисоблагичга  бундай далолатнома зарур? Гап шундаки, янги ҳисоблагичга янги пломба олиш ва ўрнатиш учун “Тошиссиққуввати” бухгалтериясига эски пломбани ҳисобдан чиқариш учун асос керак.

 

Бундай далолатнома берадиган яқин орадаги ташкилотга бир транспортдан бошқаси ўтириб етиб бориш керак эди.   Лекин уларда чироқ ўчирилганлиги боис яна ишдан икки марта жавоб сўрашга тўғри келди: далолатномани олиб кетиш ва пломбаловчини янги пломбани ўрнатишга таклиф қилиш учун.

 

Демак, ҳисоблагични алмаштириш қанчага тушди?

 

Ҳисоблагич – 75 000 сўм;

 

йўлкира  (янги ҳисоблагичга, “Тошиссиққуввати”га, нуқсонлар далолатномасига) – 14 400 сўм;

 

ҳисоблагични ўрнатиш (сантехникларга) – 20 000 сўм.

 

Жами: 109 400 сўм.

 

Эски ҳисоблагични ечиш, уни қиёслашга олиб бориш ва қайта ўрнатиш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқиш қийин эмас (сантехниклар – 20 000, қиёслаш – 6 000 дан 10 000 гача, йўлкира – 9 600, мен учун, олайлик, у айнан шу суммага тушган бўларди. Жами – 39 600 сўм).

 

Бир қарашда фойдали кўринади. Бироқ ҳисоблагични келгусида фойдаланишга яроқсиз деб топишган тақдирда қиёслашдан ўтмайди, унда янгисини сотиб олишга тўғри келади. Суммадаги фарқ унчалик катта бўлмасада, сарфланган вақтни қанчага баҳолаш мумкин?

 

Дарвоқе, шуни қайд қилиб ўтаманки, “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКнинг чақириқ қоғозида қиёслашни ўтказадиган икки корхона кўрсатилганди. Уларнинг бирида нарх 5 минг сўмдан ортиқ, бошқасида эса 10 минг сўм эди. Нуқсонлар далолатномасини берган ташкилотда ҳисоблагични қиёслаш 20 500 сўмга тушаркан.

 

Ҳозир кўпчиликда ҳисоблагичлар ўрнатилган. Уларни қиёслаш бўйича эпопеяга оиланинг ишламайдиган аъзосини юборишлари мумкин. Ишлайдиган одам нима қилиши керак?

 

P.S. Гарчи иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари деярли айнан бир вақтда ўрнатилган экан, жуда қисқа оралиқда совуқ сувни ҳисобга олиш приборларини қиёслаш тўғрисидаги кўрсатма билан “Сувсоз” вакиллари келишди. 50 000 сўм эвазига уларнинг ўзи (!) пломбани ечишди, бу ҳақда далолатнома тузишди, ҳисоблагични ечиб, қиёслашга олиб кетишди. Бир неча кундан сўнг уни сертификат билан бирга олиб келиб, қайта ўрнатишди ва пломбалашди.

 

 

Роман ВАФИН.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қандай приборлар қиёслашдан ўтказилади

 

Ҳисоблагични алмаштириш: жадвал бўйичами ёки хоҳишга кўра

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах