Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди

26.11.2018

Читать на русском языке

«Тошиссиққуввати» ДУК иссиқ сув ва иситиш хизмати нархлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Янги тарифлар 2018 йил 8 декабрдан кучга киради.

 

Корхона ва ташкилотлар учун ҚҚСсиз 124 560,00 сўм/Гкал (амалдагиси – ҚҚСсиз 76 000 сўм/Гкал) ва ҚҚС билан 149 472,00 сўм/Гкал (амалдагиси – ҚҚС билан 91200 сўм/Гкал) миқдорида улгуржи тариф белгиланган.

 

Аҳоли ҳам «Тошиссиққуввати» ДУК хизматларига янги тарифлар бўйича ҳақ тўлайди:

  • марказий иситиш – ойига иситиладиган майдоннинг 1 м2 учун 1 610,99 сўм (амалдагиси – 1 464,53 сўм);
  • иссиқ сув таъминоти:
    • ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда – ойига бир кишига 18 609,24 сўм (амалдагиси – 16 917,49 сўм);
    • ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлганда – 1 м3 учун 4 765,20 сўм (амалдагиси – 1 м3 учун 4 332,00 сўм);
    • умумий душхонали ётоқхонада яшовчилар учун – ойига бир кишига 13 843,47 сўм (амалдагиси – 12 584,98 сўм).

 

Иссиқлик таъминоти ташкилоти шуни эслатиб ўтадики, Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2013 йилдаги «Республика иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 300-сон қарори 10-бандига мувофиқ:

 

а) иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баравар миқдорини қўллаган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб бериладиган иситиш учун иссиқлик энергияси бундан мустасно);

 

б) иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган маиший истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқ сув қийматини тўлаш иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 оширувчи коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

 

Прописка қилинган фуқаролар бўлмаган турар жойларда иссиқ сувни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун ҳисоб-китоблар истеъмол нормалари бўйича, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга 1,5 оширувчи коэффициентини қўллаган ҳолда, қуйидаги ҳисоб-китобдан келиб чиқиб амалга оширилади:

  • 1 кишига бир хонали ва икки хонали уйда;
  • 2 кишига – уч хонали уйда;
  • 3 кишига – тўрт хонали уйда;
  • 4 кишига – беш хонали уйда.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах