Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как сдать свой первый Расчет налога на прибыль. Какие показатели отражать? – в консультациях на buxgalter.uz

Иссиқкўлгача борадиган поездлар чипталарига чегирмалар

29.03.2018

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Иссиқкўл йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган поездлар учун чипталарга 22 мартдан бошлаб чегирмалар амал қилмоқда.

“Тошкент — Рыбачье — Тошкент” халқаро поездига қуйидаги чегирмалар жорий этилди:

 

купе ва люкс вагонлари учун чипталар поезд жўнашидан:

– 31-45 кун аввал харид қилинса – 45%;

– 30- 6 кун аввал харид қилинса – 35%.

 

Плацкарт вагонлари учун чипталар поезд жўнашидан:

– 31-45 кун аввал харид қилинса – 35%;

– 30-6 кун аввал харид қилинса – 25%.

 

Аммо битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган чипталар учун чегирмалар татбиқ этилмайди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.