Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси пойтахтимиз аҳолиси учун ўзларини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиш имконини яратди. Бу ҳақда Бош бошқарманинг расмий сайтида маълум қилинган. Янги ишга туширилган ubdd.uz веб-сайтига фойдаланувчилар томонидан келиб тушган барча илтимослар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар диққат билан кўриб чиқилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ўзингизни қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олинг
Ўзингизни қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олинг
02.03.2018

Сайт жорий йилнинг 5 мартидан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ва бир ой давомида тест режимида ишлаши режалаштирилган. Шунингдек, фойдаланувчилар ундаги «Мобиль мухбир» бўлимида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги фото- ва видеоматериалларни жойлаштиришлари мумкин бўлади.
Хабарда айтилишича, энди мазкур сайт орқали Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи полковник Маменов Барат Ҳакимовичга шахсан мурожаат этиш мумкин. Бундан ташқари, бошқарма «Telegram» ва «Facebook» ижтимоий тармоқларида ҳам ўз саҳифаларини очмоқда.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Читайте в свежих номерах
2025, 9 декабря№ 49
- Обновлены нормы лицензионно-разрешительных и уведомительных процедур
- О начислении пенсии, доходах, пособии для тех, кто воспитывает детей, нуждающихся в уходе…
- Оплата сверхурочной работы
- Увеличится доля интеллектуальной собственности в экономике
- Совершенствуется система государственного социального страхования



