Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Жамоатчилик билан бевосита алоқа ўрнатиш мақсадида сайт ишга туширилди

07.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг қўшма лойиҳасидир.

 

Фуқаролар томонидан кўтарилган таклиф, масала ва муаммоларга имкон қадар тезкорлик билан муносабат билдириш ва ҳал этиш учун, шунингдек уларнинг давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизмини яратиш мақсадида махсус «Jamoatchilik» онлайн-платформаси ишга туширилди.

 

Фуқароларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштирокини кенгайтириш, уларни давлат ва жамият бошқарувига фаол жалб қилиш, давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг аҳоли олдида ҳисобдорлигини янада ошириш каби мақсадлар қўйилган.

 

jamoatchilik.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш барча учун очиқ ва бепул. Бу ерга қуйидаги хабар турларини юбориш мумкин:

  • қонунчилик, давлат ва ҳудудий дастурларни такомиллаштиришга оид таклифлар;
  • долзарб воқеалар (ҳодисалар) юзасидан тезкор хабарлар.

 

Тақдим этилган таклифлар сайтда эълон қилинади, барча жараёнлар кенг жамоатчилик учун очиқ бўлади. Ҳар бир таклиф масъул шахслар томонидан ўрганилиб, уларнинг натижалари жамоатчиликка эълон қилиб борилади.



Бундан ташқари, платформа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар ва ижтимоий сўровлар ўтказади. Энг яхши таклиф муаллифлари ва муҳокамаларда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш режалаштирилган. 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_