Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Жиддий назорат самарали амалиётнинг гарови

14.03.2017

Пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи уч томонлама комиссия мажлиси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Келишув 2017 йил 22 февраль куни мамлакатиз Ҳукумати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йиллар учун имзоланган эди. Мазкур ишловчилар ва иш берувчилар учун муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳужжат Меҳнат кодексининг 48-моддасига асосан тузилади ва тасдиқланади.

 

Мажлисда ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2014-2016 йиллар учун тузилган Бош келишувнинг 2016 йилдаги ижроси кўриб чиқилди ҳамда 2017-2019 йиллар учун тузилган янги Бош келишувнинг жорий йилдаги ижроси борасидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар киритилди, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

 

Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи – 15%га, аҳоли жон бошига реал даромадлар – 11%га ўсди, 726 минг нафарга яқин аҳолининг, шу жумладан, 438,5 минг нафар коллеж битирувчиларининг бандлиги таъминланди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилиши ва иш ўринларида қўнимлилиги устидан мониторинг йўлга қўйилди.

 

Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги соҳасида профилактика чоралари кучайтирилиб, Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) йиғилишларида ҳамда касб касалликларини текшириш бўйича комиссиялар ишида касаба уюшмалари вакилларининг иштироки таъминланди.

 

Иқтисодиётнинг барча секторларида жамоа-шартномавий муносабатларни изчил ривожлантириш борасида Бош келишув муҳим аҳамият касб этди. Республикамизда 95 та тармоқ, 14 та ҳудудий келишувлар, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 122 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда.

 

Жамоа шартномавий ҳужжатлар воситасида болали оилалар, аёллар, меҳнат фахрийлари ва ёш авлод вакилларига 165 млрд. сўмлик моддий кўмак чоралари қўлланилганини ҳам эътироф этиш зарур. Шунингдек, Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари вакиллари, шу жумладан, 427 нафар ишлаётган аёллар, 412 нафар соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимлари, 209 нафар ёш оилалар вакиллари бепул соғломлаштирилди.

 

Бундан ташқари, уч томонлама комиссия аъзолари вазифалари тақсимланиб, 2017 йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Устувор вазифалар қаторидан:

 

 

Йиғилиш якунида барча муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Маҳмуджон ИСАЕВ,  

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши  бўлим мудири.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах