Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzЗачем нужно проверять платит ли ваш контрагент НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzКак отразить в отчетности переход на налог на прибыль в середине квартала – читайте на buxgalter.uz

Жиҳозни ўзи созлай оладими

11.12.2018

Читать на русском языке

 

Янги йил кириши билан: ундан аввал ҳам, кейин ҳам эмас, назорат-касса машинаси ва терминални чекларда ҚҚС акс эттириладиган қилиб қайта созлаб олса бўладими? Буни бировнинг ёрдамисиз ва ресурсларни тежаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкин? Ушбу материалда мутахассисларнинг тавсиялари билан танишасиз.

 

Янги йил нимадан бошланиши мумкин?

 

2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтадиган барча тадбиркорлик субъектларининг назорат-касса машиналари ва терминаллари чекларида мажбурий тартибда ҚҚС тўғрисида ахборот бўлиши керак. Солиқ кодексининг 222-моддасидан ана шу маъно англашилади. Ўқувчилар ўртасида муҳокамага сабабчи бўлган «Терминал ва НКМ чекларида ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми» материалида бу ҳақда батафсил сўз юритган эдик. 

 

Ўқувчилардан бири савдо ускунасини жорий йил декабрида эскича – чекларда ҚҚС ажратиб кўрсатилмайдиган, 1 январдан бошлаб эса ҚҚС ажратиб кўрсатиладиган қилиб қайта созлаб беришларини хоҳлашини айтган. У одатда йил охирига келиб, ҳатто 31 декабргача иш жуда кўп бўлиши: байрамолди савдо билан машғул бўлишлари, ускуна ҳақида қайғуришга вақтлари бўлмаслиги, 1 январь эса байрам куни, ҳеч ким сервис ташкилотига қатнашни истамаслигига эътибор қаратган.   

 

Ускунани қайта созлаш жараёнини Давлат солиқ қўмитаси ва қонун чиқарувчи органлар тартибга солишлари керак. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай ҳужжат қабул қилинмади.

 

Аввалбошдан бухгалтерия ҳисобини юритиш қулай бўлиши учун ҳисобварақ-фактура ва унинг ўрнини босувчи ҳужжатларда, айрим ҳолларда назорат-касса машиналари ва терминал чеклари улар сирасига киради, ҚҚСни ажратиб кўрсатиш тўғрисидаги норма назарда тутилган эди. Бироқ айни пайтда улардаги ҚҚС тўғрисидаги ахборот бухгалтерия ҳисоби учун муҳим саналган ўзаро ҳисоб-китобларнинг барчаси ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилади. Чеклардаги ҚҚС тўғрисидаги ахборот дастлаб истеъмолчилар учун фақат ахборот тусига эга бўлади.

 

Қонун ҳужжатлари амалдаги таҳрирда сақланиб қолганда Солиқ қўмитаси тадбиркорларга ускунани қайта созлаб олиш учун вақт берса керак. Сабаби амалдаги қонун ҳужжатларида янги йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтадиган барча тадбиркорларнинг терминаллари ва назорат-касса машиналари 2019 йилнинг илк дақиқалариданоқ чекларда ҚҚСни ажратиб кўрсатиши кераклиги назарда тутилган. Янги йилнинг илк кунлариданоқ қонунбузарликка йўл қўймаслик учун бунга олдиндан тайёргарлик кўриш лозим. Ҳамма янги йил таътилига чиққанда савдо шохобчасининг иши тўхтатиб қўйилмайди-ку, ахир. 

 

Ускунани мустақил равишда бировнинг ёрдамисиз қайта созлаш имконияти ҳақида ҳамма нарсани олдиндан билиб олиш зарур. Янги йилнинг дастлабки иш кунидан ишни қайта созлашдан бошлашга тайёр бўлиш керак.

 

Назорат-касса машиналарини созлаймиз

 

Владимир Гибель, «Savdoelektronika» сервис ташкилотининг ижрочи директори:

 

– Мамлакатимизда фойдаланиладиган назорат-касса машиналарининг деярли барча моделлари созлаш режимида чекда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш опциясига эга. Ушбу таомил махсус кўникмага эга бўлишни талаб қилмайди. Бу вазифани катта кассир уддалай олади. Бунинг учун ҳар бир аппаратни сотиш чоғида илова қилинадиган қўллашга оид йўриқномадан фойдаланишнинг ўзи кифоя.

 

Солиқ кодексининг 72-моддасига мувофиқ барча назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиши керак. Бинобарин, қайта созлаш билан боғлиқ барча саволларни ечишда сиз тегишли шартнома тузган ташкилот мутахассислари ёрдам бера оладилар.  

 

Бундан ташқари, ҳозир интернет ижтимоий тармоқларида қайта созлаш бўйича йўриқномалар бериладиган ресурслар пайдо бўлмоқда. У йўриқномани йўқотиб қўйганларга қўл келиши мумкин. 

 

Данил Шакиров, «Savdoelektronika» етакчи мутахассиси, Ўзбекистондаги назорат-касса машиналари тўғрисидаги ikkm.uz сайти ва шу номли телеграмм-каналнинг муаллифи:

 

– Ресурсларимизнинг мақсадли аудиторияси НКМдан фойдаланувчилар ҳисобланади. Биз чекларда ҚҚС ажратиб кўрсатилиши учун Ўзбекистонда фаол қўлланиладиган аппаратларнинг барча моделлари ва модификацияларини қайта созлаш бўйича қўлланмаларни бера бошладик.  

 

НКМ эгаси қўлланмада керакли бўлимни излашига тўғри келмайди. Ресурсларимизда чекда ҚҚС ажратиб кўрсатиладиган қилиб созлашга оид қисқача йўриқномани дарҳол олади.

 

Бундан ташқари, сайтда чат кўринишида бевосита алоқа йўлга қўйилган, зарурат туғилганда у орқали қўшимча тушунтиришларни олиш мумкин.

 

Терминалларни созлаймиз

 

Жаҳонгир Жонибеков, «EOPC TECHNOLOGY» директорининг ўринбосари:

 

– Бугунги кунда терминалларни фақат ташкилотимизнинг сервис марказларида қайта созлаш мумкин. Тадбиркор унинг терминалига хизмат кўрсатадиган банкка қайта созлашни илтимос қилиб мурожаат қилиши лозим. Банк, ўз навбатида, бизнинг ташкилотда барча тартиб-таомилларни ташкиллаштириши керак. Бироқ ҳозир қайта созлаш муносабати билан банкларга ва бизга кам мурожаат қилишлари учун тартиб-таомилни соддалаштириш устида ишламоқдамиз.  

 

Анвар Орипов, «EOPC TECHNOLOGY» бўлим бошлиғи:

 

– Терминалларни сақловчилар мустақил равишда қайта созлашларига имкон берадиган лойиҳа устида ишламоқдамиз. Бироқ терминалларнинг барча моделлари билан бу вариантни қўллаб бўлмайди. Конструкциясининг техник хусусиятлари сабабли тадбиркорлар сўнгги модификациядаги жиҳозларни мустақил равишда қайта созлай оладилар. Ҳозир зарур қўлланмаларни ва юклаб олиш учун дастурий таъминотни тайёрлаяпмиз. Ягона умумреспублика процессинг марказининг расмий сайтидаги янгиликларни кузатиб боринг.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_