Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Жиззах автомобиль заводи қуриб битказилади

05.02.2018

Президентнинг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилингани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. ЎзА хабарига кўра, Жиззах автомобиль заводи шу йил қуриб битказилиши режалаштирилаётир. Келгуси йилдан бошлаб янги русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришга киришилади.

 

«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва Peugeot Citroen Automotive гуруҳи ўртасидаги келишув асосида бунёд этилаётган автомобиль заводининг қурилиш-монтаж ишларини 2018 йил 1 майга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.

 

Малумот учун: Лойиҳанинг умумий қиймати – 133,3 млн евро. Завод қурилиши учун «Жиззах» ЭИЗдан 45 га ер участкаси ажратилган.

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳа йилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотнинг камида 50%и экспортга йўналтирилади.

 

Корхона ишга тушиши билан 600 дан зиёд иш ўрни яратилади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.