Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

Жиззах вилоятида автомобиль заводи қурилади

17.05.2017

«Ўзавтосаноат» АК ва «Пежо Ситроен»  гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона барпо этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

 

“Ўзавтосаноат” сайтида қайд қилинишича, янги ҚКни “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида барпо этиш режалаштирилаётир. Заводда йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган «Peugeot» ва «Citroën» енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Қўшма корхонанинг устав капитали 30 млн. еврони ташкил қилади. Лойиҳа бўйича умумий инвестициялар қарийб 130 миллион еврони ташкил қилади.

 

Бунда  «Пежо Ситроен» гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини тақдим қилади ҳамда ходимларни ўқитади. Завод ишлаб чиқаришни, сифатни бошқариш бўйича замонавий «Пежо Ситроен» тизимлари, харид, етказиб бериш ва сотиш тизимларига мувофиқ фаолият юритади. Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилидан бошлаб маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини жалб этиш йўли билан камида 50% маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам режада бор.

 

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 16 минг автомобилни ташкил этиб, улар ҳам Ўзбекистонда, ҳам яқин ва узоқ хориж экспорт бозорларида сотилади.

 

-Енгил тижорат автомобиллари сегменти Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган ягона транспорт воситаси тури эди», — деб таъкидлади «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Юсупов. -Лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши маҳаллий автомобиль саноати ривожида янги сифатли қадамни амалга ошириш имконини беради. Қўшма корхона аҳоли бандлигини ошириш билан бир қаторда мамлакатимиз саноатининг янада ривожланишига кўмаклашади.