Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота Как применить метод зачета НДС, не предусмотренный учетной политикой Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть I Как подготовить исковое заявление, чтобы оно не вернулось из суда нерассмотренным

ЖПК ва МКдаги ўзгартиришлар, маданий фаолият ва статистика

21.11.2020

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу соҳаларга тегишли бўлган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар кун тартибига янги ном билан киритилган «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

 

Мазкур лойиҳа биринчи ўқишда «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси сифатида концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзининг мазмун-моҳиятига кўра маданият соҳасидаги фаолият ва маданият ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга қаратилгани сабабли лойиҳанинг номланишига ўзгартиш киритилди.

 

Маданий фаолият – инсониятнинг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолият ҳисобланади. Ушбу эҳтиёжлар маданият соҳасига тегишли бўлган санъат асарлари, маданий бойликлар, амалий санъат асарларининг мазмун-моҳиятидан олинган таассурот ва тасаввурлар орқали ўз ечимини топади. Аҳолининг маънавий-эстетик эҳтиёжларини қондира олиши учун қулай шароит яратиш, хусусан, маданий тадбир ўтказиш, ижодкорларни ва ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, маданий бойликларни сақлаш, тарғиб этиш ва ўзлаштириш маданият ташкилотларининг вазифаси ҳисобланади.

 

Қонун лойиҳаси билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасидаги ютуқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига биноан Президент томонидан «Миллий» ёки «Академик» мақоми берилиши назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан моддама-модда кўрилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

«Жиноят процессига жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Қонун лойиҳаси билан судларда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг баҳслаша олиш тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилиши назарда тутилмоқда.

 

Дастлабки эшитув институтининг жорий этилиши судга келиб тушган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида тарафларнинг дастлабки эшитувларда иштирок эта олишига олиб келади. Бугунги кунда ушбу босқичда тарафлар иштироки чеклангани сабабли мазкур жараёнда ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалаларни судья якка тартибда ҳал этишга мажбур. Оқибатда, судья чекланган маълумотга эга бўлганлиги учун бундай масалалар ҳал этилмасдан қолади ва асосий босқич – умумий суд мажлисига барча иштирокчилар чақирилиб, фуқароларнинг сарсон бўлишига олиб келади. Лойиҳа билан бу каби муаммолар бартараф этиляпти. Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

 

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

1995 йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодексида кўплаб ҳаволаки нормалар мавжуд, барча зарур масалалар аниқ тартибга солинмаган. Унда фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги турли хил шаклларининг фаол ривожланиши ҳисобга олинмаган, фуқароларни меҳнатга жалб қилишнинг содда шаклларини танлашга имкон берадиган мослашувчан иш режимларидан кенг фойдаланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилмаган.

 

Қонун лойиҳаси давлат ва жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни ривожлантириш, жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш борасида мамлакатимиз меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгиламоқда.

 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормаларни ўз ичига олади.

 

Ҳужжатда иш берувчи субъектлар сифатида мулкий ва идоравий мансублигидан қатъи назар ташкилотлар, ёллаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳамда жисмоний шахслар белгиланмоқда.

 

Кодекс лойиҳасида меҳнат шартномасини тузиш билан боғлиқ айрим муносабатлар такомиллаштирилмоқда. Хусусан, ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёшга аниқлик киритилиб, ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайдиган шахс тоифалари кенгайтириляпти. Мамлакатда ёки минтақада фавқулодда ҳолат ёки карантин чоралари эълон қилинганда ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш шартлари, жумладан, мослашувчан қулай режимга ўтиш, тўлиқсиз иш вақти, масофадан туриб ишлаш кабилар белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Расмий статистика тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

 

Қонун лойиҳаси билан миллий статистика тизими, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар, респондент ва фойдаланувчиларнинг ўзаро муносабатлари тартибга солинади.

 

Лойиҳа билан расмий статистика маълумотларининг маъмурий маълумотлардан фарқи, расмий статистикани ишлаб чиқарувчилар тоифалари ва уларнинг профессионал мустақиллиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси асосий ишлаб чиқарувчи ва мамлакатдаги расмий статистика тизимининг мувофиқлаштирувчи органи сифатида белгиланмоқда.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-30
  • USD:10787.03 (+0.00) сум
  • EUR:12174.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.77 (+0.00) сум