Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие статотчеты нужно сдать в декабре 2025 года Что изменится в Узбекистане с 1 декабря 2025 года Как сформировать производственные затраты на оплату труда Как учитывать ремонт основных средств Как учитывать ремонт основных средств

Кадастр бошқармасидан маълумотномалар олиш учун янги хизмат

15.11.2016

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси янги интерактив хизматни тақдим этади. У Ягона портал орқали Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой (квартира) ва якка тартибдаги турар-жой шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур маълумотномаларни олишга электрон ариза тақдим этиш имконини беради.

Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1-сон қарорига мувофиқ бепул тарзда тақдим этилади.

 

Хизматнинг натижаси ариза берувчига 3 (уч) иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тегишли маълумотномани юбориш ҳисобланади.